1

Мадад-шифо: “МЕТАБОЛИЗМ ЖАРАЁНИНИ ТЕЗЛАШТИРИШ МУМКИНМИ?”

САЛОМАТЛИК 16.11.2017, 19:06
Мадад-шифо: “МЕТАБОЛИЗМ ЖАРАЁНИНИ ТЕЗЛАШТИРИШ МУМКИНМИ?”

Менда ҳазм фаолияти билан боғлиқ муаммо бор. Негадир ошқозоним суст ишлайди. Шу сабаб еганим сари семиравераман. Танишларим метаболизмни яхшилайдиган муолажа олсанг бўлмайдими, дейишаяпти. Чинданам бунинг иложи борми?

Сарвар Мамажонов, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Метаболизм жараёнини тезлаштириш учун фаол турмуш тарзини юритиш лозим. Кун давомида кўпроқ суюқлик ичиш ва ҳаракатда бўлиш ҳам айни муддао. 5-6 маҳал оз-оздан овқатланиш, ҳазми енгил егуликлар истеъмол қилиш муҳимдир. Асосан мева ва сабзавотларга диққат қилаверинг.

Шифокор кўригидан ўтганингизда ичаклар фаолиятини яхшиловчи препаратлар буюрилади, ҳар бирини белгиланган вақтда қабул қилишингиз даркор. Эндокрин тизим хасталиклари (қандли диабет)ни истисно этиш мақсадида эндокринолог кўригидан ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1