1

Мадад-шифо: “КЕРАТИТ ДЕЙИШДИ, ЭНДИ НИМА БЎЛАДИ?”

САЛОМАТЛИК 16.11.2017, 19:14
Мадад-шифо: “КЕРАТИТ ДЕЙИШДИ, ЭНДИ НИМА БЎЛАДИ?”

— Тўнғич қизим бир неча кундан буён кўзининг ичи қизариб қолаётганидан шикоят қилаётганди. Шифокорга олиб борсак, тиббий таҳлиллар кератит деган касалликни кўрсатди. Бу қандай хасталик ўзи? Кейинчалик кўриш қобилиятига таъсир қилмайдими?

Зилола Акромова, Самарқанд вилояти

Нодира РАСУЛОВА, шифокор-окулист:

— Кератит – кўз шоҳ пардасининг яллиғланиши бўлиб, вирусли бактериялар, замбуруғлар ёхуд жароҳатлар асоратида келиб чиқади. Контакт линзалардан фойдаланишда гигиена қоидаларига риоя этилмаса, тез-тез қайталанувчи конъюнктивит таъсирида ҳам юзага келиш эҳтимоли бор. Шоҳ пардадаги доғ қанчалик чуқур жойлашганига қараб, даво муддати турлича бўлиши мумкин. Юзаки доғлар тез сўрилиб кетади. Чуқур жойлашганлари ўзидан чандиқ қолдириши, кўз равшанлигига ножўя асорат бериши мумкин. Шу боис муолажа охиригача олиб борилиши лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1