Samsung Galaxy S5’ни тақдим этди

HI-TECH 25.02.2014, 10:32
Samsung Galaxy S5’ни тақдим этди
Samsung  компанияси Барселонадаги халқаро мобил конгрессида янги Galaxy S5 флагмен смартфонини тақдим этди.  

Galaxy S5 кўриниши аввалги Galaxy S4’дан унчалик ҳам фарқ қилмайди. Экран 5 дюмдан 5,1 дюмга катталашган. Шунингдек, “уйга” (Домой) механик тугмаси бармоқ излари сканери вазифасини бажаради.   

Энди смартфон USB 3.0 қабул қилади, қувватлаш учун порт эса чанг ва сув тушишидан ҳимояланган. Galaxy S5 IP-67 стандарти билан сертификатланди. Бу эса смартфоннинг 1 метр сув остида  ярим соат тура олишидан дарак беради.
   
Galaxy S5 оқ, қора, тилла ва кўк рангларда чиқарилади. Қурилма энг янги Android-4.4.2 операцион тизимида ишлайди. 

Шунингдек, Samsung янги моделга юрак уриш датчиги бўлган Health иловасини киритган. Энди юрак уриши частотасини орқа камерадан пастроққа бармоқни қўйиб билиш мумкин бўлади.
  
Қурилма 4 ядроли проецессор, 2 ГБ оператив ҳотира ва 16-мегапикселли камерага эга. Galaxy S5  шу йилнинг 11 апрелидан жаҳоннинг 150 мамлакатида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.   

Қурилманинг нархи ҳозирча номаълум.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1