АсосийSUG'DIYONA

ДИЛБАНДИНГИЗГА ХОТИРА УЛАШИНГ!

'ДИЛБАНДИНГИЗГА ХОТИРА УЛАШИНГ!'ning rasmi

Болаликдаги хотиралар бутун умрга татийди. Янги йил арчасининг иси, беркитиб қўйилган совғаларкичкинтой дунёни англашига ва шундай ёқимли қабул қилишига ёрдам берувчи бебаҳо онлардир. Аслида ҳар бир ота-она дилбандига бундай дақиқаларни тақдим этиш имкониятига эга. Озгина хоҳиш бўлса кифоя. Қуйидаги сизга кичкина «шпаргалка»ни тақдим этамиз ва умид қиламизки, йиллар ўтгач, фарзандларингиз байрам дастурхони атрофида ўтириб, ўз фарзандларига энтикиб болалик хотираларини сўзлаб беради.

Демак, болангиз билан бирга қуйидагилар қилиб завқланинг:

  • Қуёшда кўзгу аксини тушириб, «шўхлик» қилинг .
  • Экилган уруғ қандай ўсаётганини кузатинг.
  • Бирга сирпанчиқ учинг.
  • Юлдузларга тикилиб, уларнинг шаклини аниқланг.
  • Янги йил арчаси учун биргаликда безаклар ясанг.
  • Оилавий театр ташкил қилинг. Эҳтимол бу соялар томошаси ёки қўғирчоқ спектакли бўлар. Муҳими бу жараён болангизнинг ҳаёлот оламини ҳам ривожлантиради.
  • Уларга ҳақиқий чайла ясаб беринг. Аминмизки, кичкинтойлар келганларга бу ҳақда гапираваериб асло чарчашмайди.
  • ҳаво иссиқ кунларда челакларга сув тўлдириб, денгиз жанги ташкил этинг.
  • Ручкани бошингизга ишқалаб майдаланган қоғозларни ёпиштириб кўзбойлағичлик қилинг.
  • Куз чоғи дарахтни силкитиб, баргли ёмғир ёғдиринг.
  • Булутларни томоша қилиб, шакли нимага ўхшашлигини ўйлаб топинг.
  • Қорда ётиб, тана билан шакл ёки қор одам ясанг .
  • Ўғилингиз билан хеч бўлмаганда тахтадан стол ясанг, қизлар билан эса сомса тугинг.
  • Дошқозонда таом тайёрлаганда картошка, ёнғоқ пиширинг.
  • Биргаликда варрак учиринг.
  • Шам ёруғида ёки гулхан атрофида ҳикоя ва қизиқарли эртаклар тўқиб беринг.
  • Бир пиёла ичимликдан «вулқон» тоширинг.
  • Момақаймоқларни пуфланг.
  • Шампунни кўпиртириб пуфак шиширинг.
  • Атрофни, қуёшни рангли шишаларда томоша қилинг.
  • Терлаган ойнада расм чизинг.

Фото: тувакда ўсиб чиқаётган гулни томоша қилиш

Фото: биргаликда бирор нима ясаётган ота-она

Фото: листопад деб беринг. Баргларни ушлаб олиб ўйнаётан болалар

Манба: “SUG‘DIYONA газетаси

Бошқа янгиликлар