АсосийSUG'DIYONA

​УМУРТҚАМИЗ САЛОМАТЛИГИ УЧУН 8 ТА МАШҚ

'​УМУРТҚАМИЗ САЛОМАТЛИГИ УЧУН 8 ТА МАШҚ'ning rasmi
  • Курсида ўтирган ҳолатда қўлларни эркин қўйинг. Гавдани тик тутинг, елкаларни қулоққа яқинлаштиринг, сўнг яна даслабки кўринишга қайтаринг. Аввал секин-асталик билан бошлаб, кейин машқ тезлигини оширасиз. Умумий ҳисобда 8 марта бажарасиз.
  • Гавдани тик тутинг. Енгил ҳаракатлар билан орқа куракларни бир-бирига яқинлаштириб, сўнг асл ҳолига келтиринг. Машқни 6-7 марта такрорлайсиз.
  • Ўтирган ҳолатда оёқларни елка кенглигига мосланг. Қўлларингизни елкага қўйинг. Аввал олдинга, сўнг орқа тарафга елкаларни айланма ҳаракатлантиринг.
  • Қўлларни бошнинг орқа тарафига олинг. Фақат тананинг юқори қисми ҳаракатланади. Аввал ўнгга, сўнг чап тарафга қаранг. Машқни 6 марта такрорланг.
  • Қўлларингизни бошнинг орқа тарафига олинг. Гавдани тик ушланг. Ўтирган ҳолатда имкон қадар ортга эгилишга ҳаракат қилинг.
  • Гавдани тўғри тутганча, бошингизни икки ён тарафга ҳаракатлантиринг. 6 марта такрорлайсиз.
  • Курсининг бир тарафига омонатгина жойлашинг. Қўлларни тизза устига қўйинг. Елкангизни олдинга, тиззага энгаштириб, 2 сониядан сўнг яна дастлабки ҳолатга қайтинг.
  • Курсида тўғри ҳолатда ўтирибсиз. Қўллар тизза устида. Фақат умуртқанинг ўзини ҳаракатлантирасиз. Аввал ўнгга сўнг чапга.

    Бошқа янгиликлар