1. Сули таркибидаги клетчатка қондаги холестерин даражасини пасайтиради.
2. Олимлар тадқиқотлар натижасида мунтазам равишда сули истеъмол қилиш юрак-қон томир ва 2-турдаги қандли диабет касалликларига чалиниш хавфини камайтиришини аниқлашди. Сули спортчилар учун ҳам, айниқса, мақбул таомдир. Бўтқа кун давомида организмда юқори қувват бўлишини таъминлайди.
3. Вазнни бир меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради. Бу ёрма одамни тўқ тутади ва иштаҳани назорат қилади, шунингдек, тушкунликка қарши восита ҳисобланади.
4. Сули ёрмаси инсонга худди қон босимини туширувчи доридек самарали таъсир кўрсатади. У артериал қон босимини меъёрида тутиб туришга ёрдам беради.
5. У қондаги қанд миқдорини меъёрлаштириб туради.
6. Сули антиоксидантлар манбаи ҳам ҳисобланади. У саратон ва юрак-қон томир касалликлари ривожланишига тўсқинлик қилади.
7. Клетчаткага бой таомлар йўғон ичак саратони ривожланиши хавфини камайтиради. Сули бўтқаси эса клетчаткага бойдир.
8. Сули оқсил ва углеводлар манбаи ҳамдир. Спорт машғулотидан 45-60 дақиқа олдин ейилган бир порция бўтқа самарадорликни оширади.
9. Бу ёрма иммун тизимини мустаҳкамлайди ва организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади.
10. Кечки овқат ўрнида истеъмол қилинган сули бўтқаси уйқусизликдан қийналадиган инсонларга ёрдам беради. Унинг таркибидаги B6 витамини организмдаги серотонин моддаси ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Айнан мана шу модданинг етишмаслиги уйқусизликка олиб келади.