АсосийSUG'DIYONA

​ЦЕЛЛЮЛИТ БИЛАН КУРАШУВЧИ 9 МАХСУЛОТ

'​ЦЕЛЛЮЛИТ БИЛАН КУРАШУВЧИ 9 МАХСУЛОТ'ning rasmi


Аксарият аёлларни қийнаган муаммо «апельсин териси» нинг юзага келишидир. Тери устки қаватидаги бу ўзгариш бўксада, қорин ва думба соҳасида ҳосил бўлиб, жисмоний машқлар, контраст душ ҳамда тўғри овқатланиш тартибини тўғри ташкиллаштириш ёрдамида яхши натижага эришиш мумкин.

СУВ

Кун давомида етарли миқдорда сув ичиш (қайнатилган ёки газсиз) метаболизм жараёнини тезлаштириб, организмни токсинлардан тозалайди. Биласиз токсинлар тери ҳолатига таъсир этиб, буришишни келтириб чиқаради.

Фото: вода

ЎСИМЛИКЛАРДАН ТАЙЁРЛАНГАН ДАМЛАМАЛАР

Мойчечак, наъматакли дамламалар организмдан ортиқча суюқликни ҳайдаб чиқаради. Шу билан бирга моддалар алмашинувини ҳам яхшилайди. Кўпчилик моделлар шу икки дамламадан фойдаланган ҳолда қоматларини назорат қилишади.

Фото: ромашка, шиповник

ШАРБАТЛАР

Олма, апельсин ва сельдерей шарбатларини тенг миқдорда аралаштириб, целлюлит профилактикаси учун қабул қилиш тавсия этилади. Шарбатлар аралашмасида С витамини кўп бўлиб, ёғларни парчалашда энг самарали восита ҳисобланади.

АЛОЭ ШАРБАТИ

Бу шарбатни нафақат диетологлар балки косметологлар ҳам қадрлашади. Шифокор маслаҳати билан қайнатилган сувга 15-20 томчи алоэ шарбатини аралаштириб қабул қилиш, ошқозон-ичакларни тозалаб, тери кўринишига антисептик таъсир кўрсатади.

Фото: сок алоэ

ҚАТИҚ

Ёғсиз қатиқни таъбга кўра долчин ва занжабил зираворлари билан аралаштириб ичиш лозим. Бу ичимлик ортиқча ёғларни парчалаб, ичакларни тозалайди. Қатиқ аралашмасидан бир кунда бир маҳал тушлик ўрнида фойдаланиш мумкин.

Фото: кефир, корица, имбирь

ПАРРАНДА ГЎШТИ

Товуқ, курка ва ўрдак гўштидаги протеин моддаси мушакларни таранглаштиради. Мушакларнинг чиниққанлиги ёғ қавати пайдо бўлишидан ҳимоядир.

Фото: курица, индейка, утка

ИСМАЛОҚ

Яшил кўкат лецитин моддасига мўллиги билан ажралиб туради. Лецитин тери хужайралари деворини тиклаш ва тери тўқимасини озиқлантириш учун асқотади. Фойдаси учун исмалоқдан егулик ёки салат тайёрлаб истеъмол қилинг.

Фото: шпинат

КАРАМ

Калий ва С витаминига бой бўлган карам организмдаги ортиқча суюқликни ҳайдаб, метаболизм жараёнини тезлаштиради. Мунтазам истеъмол қилинганида эса тиқинлардан ҳалос этади.

Фото: капуста

КЛЮКВА

Органик кислоталар кўплиги билан фойдали саналган клюква мевасидан компот тайёрлаб ичиш лозим. Ушбу мева ортиқча вазн билан курашувчилар учун ҳам фойдалидир.

    Бошқа янгиликлар