1

«РАФИҚАМ КЕЛИНОЙИМ БИЛАН ЖАНЖАЛЛАШАДИ»

СУҒДИЁНА 20.11.2017, 12:20
Теглар: Оила
«РАФИҚАМ КЕЛИНОЙИМ БИЛАН ЖАНЖАЛЛАШАДИ»

Жавлон, 28 ёш, Урганч шаҳридан:

— Ота-онам уйланиш ҳақида гап очишганида ёқтирган қизим борлигини айтганман. Оиламдагилар қаршилик билдиришмаган, “Севганинг бўлса ундан ҳам яхши, бир-бирингни тушуниб яшайсанлар”, деб онам хурсанд бўлганди. Совчиликка борганларида ёқтирган қизимнинг ойисини онам унчалик хушламаган. Бахтимдан сармаст ҳолда осмонларда учиб юрардим. Лекин келинчагим тўйимизга бир ой бўлмасдан катта келинойим билан аразлашиб, уйига кетиб қолди. Айб кимдан ўтганлигини билмайман. Келинойим тўрт йилдан буён биз билан яшайди. Шу вақт давомида ҳеч биримизга ёмон гапирмаган. Онам билан аёлимни олиб келдик. Аёлим тез орада ҳомиладор бўлди. Кўпинча тоби бўлмайди, уни асраб-авайлаяпмиз. Бироқ келинойим билан ҳанузгача тил топишолмади. Акам мен уйланишимдан аввал ўзи учун ер сотиб олиб, ҳовли қуришни бошлаганди. Ҳовлиси битиб қолганини эшитган хотиним шу уйга биз кўчиб чиқамиз, деб уйда жанжал бошлаган. Севганим бўлса ҳам, унинг эркаликларидан, онасининг ҳамма ишимизга аралашувидан чарчаб кетдим. Нима қилишга ҳайронман...

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуд ИСМОИЛОВ маслаҳат беради: — Халқимизда ёзилмаган қоида бор, ота-она билан кенжа фарзанд қолади деган. Аёлингизга шуни эслатиб қўйинг. Ҳамма ўз меҳнатига ярашасини олади. Акангиз ва келинойингиз меҳнат қилиб, уй қуришибди, энди улар ўша уйда роҳатланиб яшашга муносиблар. Хотинингиз ака-ука, ота-она ва фарзанд ўртасига совуқчилик туширишни истамаса, бу қилиқларини йиғиштирсин. Қайнона-қайнотасининг хизматидан оғринмасин. Агар аёлингизга сизларнинг гаплариингиз оғир ботса, уни фақат ўз ота-онаси йўлга сола олади. Бунинг учун сиз қайнотангиз билан бафуржа гаплашинг. Уйингиздаги жанжал фақат келинлар ўртасида бўлса, акангиз оиласи билан кўчиб кетса, бу жанжаллар ҳам барҳам топади. Арзимаган муаммоларни деб оилангизнинг тинчлигини бузманг. Сизга ва аёлингизга фақат сабр қилинг деб айта оламан.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1