1

​ТОШКЕНТ ШАҲАР ИИББ: “РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИДАН ҚОЧГАН ШАХСЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ”

ЖИНОЯТ 21.11.2017, 09:59
​ТОШКЕНТ ШАҲАР ИИББ: “РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИДАН ҚОЧГАН ШАХСЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ”

2017 йилнинг 20 ноябрь куни соат 09:10ларда Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Олмазор туманида жойлашган кучайтирилган назоратли руҳий касалликлар шифохонасидан уч нафар шахсларнинг қочганликлари ҳақида хабар келиб тушди. Мазкур шахслар:

1) Омонов Шерқул Сафарович, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатиб ўтилган (ўғирлик) жиноятини содир этган;

2) Рашидов Маъруф Махмудович, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисмида кўрсатиб ўтилган (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноятини содир этган;

3) Хамраев Ахрор Турсунбаевич, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатиб ўтилган (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) жиноятини содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув жараёнида, юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга нисбатан суднинг ажримига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилганлиги аниқланган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, М.М.Рашидов ва А.Т.Хамраевлар қўлга олиндилар.

Ш.С.Омоновни (қуйида фотосуратлари кўрсатилган) қаерда эканлигини аниқлашга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1