АсосийJinoyat

ТАДБИРКОРНИНГ ТАНИШИ ФИРИБГАР БЎЛИБ ЧИҚДИ

'ТАДБИРКОРНИНГ ТАНИШИ ФИРИБГАР БЎЛИБ ЧИҚДИ'ning rasmi

Косонсой туманилик хусусий тадбиркор Д. Аҳмадхоннинг соддалиги ўзига панд берди. У 2015 йилнинг декабрь ойида Наманган шаҳрида яшовчи таниши С. Муродбекнинг “бир ойда қайтараман”, деган гапига ишониб, 75 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағини қарзга бериб юборади. Бироқ дўсти лафзида турмайдиганлар тоифасидан экан. У қарзга олинган пулни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади, қайтаришни эса хаёлига келтирмайди. Орадан икки йилга яқин вақт ўтиб фирибгарнинг домига илинганлигини тушуниб етган Д.Аҳмадхон ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилди.

Туман ички ишлар бўлим томонидан ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича иш қўзғатилиб, суриштирув олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар