1

ФАРҒОНА ШАҲРИДА АНЪАНАВИЙ АСАЛ БАЙРАМИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

ИҚТИСОДИЁТ 21.11.2017, 19:55
ФАРҒОНА ШАҲРИДА АНЪАНАВИЙ АСАЛ БАЙРАМИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Мингдан ортиқ асаларичилик хўжалиги фаолият юритаётган Фарғона вилоятида аҳолини табиий, арзон ва сифатли асал билан таъминлаш учун етарли шароит мавжуд.

Асал байрамида фарғоналиклар ва шаҳар меҳмонлари шифобахш маҳсулотни арзон нархларда харид қилиш, мутахассислардан асалнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида тўлиқ маълумот ва маслаҳат олиш имкониятига эга бўлмоқда.

– Асал минг дардга даво, – дейди Қувасой шаҳридаги “Толибжон-Ғанижон асаларичи” фермер хўжалиги раҳбари Ғанижон ота Йўлдошев. – Пахта, янтоқ, кийикўт, кунгабоқар, тоғ ва гречиха асал турлари, айниқса, харидоргир. Маҳсулот тури ва шифобахшлиги қайси ўсимликдан олинганига қараб баҳоланади. Бугунги кунда ошқозон, буйрак, юрак, жигар хасталиклари, томоқ оғриғи, шамоллаш, иммунитет пастлиги, камқонлик, умуман, минглаб касаллик борки, давосини асалдан топасиз.

Вилоятда асал байрамининг ўтказилиши анъанага айланган. Унда нафақат асал, шу билан бирга, гул чанги, прополис, ари сути, мум, асалари уяси, перга сингари инсон саломатлиги учун ғоят фойдали, табиий дармондори бўлган ўнлаб асаларичилик маҳсулотларини ҳам арзон нархларда сотиб олиш мумкин.

30 ноябрга қадар давом этадиган асал байрами халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, дастурхонларимиз тўкинлигига хизмат қилиши баробарида мутахассислар учун ўзаро тажриба алмашиш имконини ҳам беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1