1

ЗАРГАРЛИК БЎЙИЧА ЎЗБЕК-КОРЕЙС ҚЎШМА КОРХОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

ИҚТИСОДИЁТ 22.11.2017, 09:56
ЗАРГАРЛИК БЎЙИЧА ЎЗБЕК-КОРЕЙС ҚЎШМА КОРХОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Сеулда заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-корейс қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди.

«ФОНОН» илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва Жанубий Кореянинг Hwachon Plant — Gemco компанияси Тошкентда заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонани ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолади.

Сеулда ҳужжат остига «ФОНОН» бош директори Мухсин Ашуров ва Hwachon Plant — Gemco ижрочи директори Чол Шик Шин имзо қўйди. Маросим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтди.

Тенг шерикчилик асосида ташкил этилаётган ҚК низом жамғармаси 30 млн долларни ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1