АсосийIqtisodiyot

ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

'ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси делегацияси аъзолари Корея Республикасига ташриф доирасида “Sejin G&E Co. Ltd” компанияси вакиллари билан Ансан шаҳридаги чиқиндиларни қайта ишловчи “Ansan Recycling Center” корхонасида ҳам бўлди. Ушбу корхона қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш билан шуғулланиб, Ансан шаҳри аҳолисига хизмат кўрсатади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлашнинг йиллик ҳажми 15 минг тоннани ташкил этади.

Бугунги кунда корхона қаттиқ маиший чиқиндиларнинг 80 фоизгача бўлган фойдали компонентларини саралаш имконини берувчи замонавий технологиялар билан таъминланган.

Учрашув давомида томонлар келгусидаги ҳамкорлик бўйича ўзаро фикр алмашдилар. Компания раҳбарияти Ўзбекистон Республикасида чиқиндиларни комплекс бошқариш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

    Бошқа янгиликлар