1

Мадад-шифо: МОЙЧЕЧАК — АСАБНИ ТИНЧЛАНТИРАДИ

САЛОМАТЛИК 23.11.2017, 12:17
Мадад-шифо: МОЙЧЕЧАК — АСАБНИ ТИНЧЛАНТИРАДИ

Мойчечак гуллари Р гуруҳи витаминлари, А провитамини, кўпгина органик кислоталар (жумладан, С витамини) ва бошқа биологик фаол элементлар сақланиши билан ҳам шифобахш ўсимликлар қаторидан жой олган.

Фойдали хусусиятлари

Мойчечак яллиғланишга қарши ишлатилади. Шунингдек, асабни тинчлантиради, иштаҳани очади, ўт ажралишини кучайтиради. Оғриқ қолдириш, ичакда бижғиш жараёнини камайтириш, аллергик реакцияларни сусайтиш хусусиятлари ҳам бор.

Халқ табобатида қўлланилиши

Мойчечак халқ табобатида бавосил (геморрой), ўт пуфагида тош пайдо бўлиши, аёллар жинсий аъзолари касалликлари, ҳомиладорликдаги токсикоз, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, ярали колит ва бошқа дардларни даволашда қўлланилади.

  • Мойчечакдан яна сурункали гастритларда, холециститда, ўт йўллари дискинезиясида, сурункали гепатитларда фойдаланилади.
  • Мойчечак хушбўй (ванна қилиш учун), ел ҳайдовчи, тинчлантирувчи, юмшатувчи йиғмалар таркибига киради. Қадимда нефрит, циститда, безгак, иситма маҳалларида, уйқусизликда мойчечак дамламаси буюрилган. Мойчечак гулларидан тайёрланган қайнатмага туз қўшиб ревматизм, подагра касалликларида, чипқонда ишлатилган.
  • Мойчечак меъдага куч беради, унинг оғриғини қолдиради. Гулида йиринглашнинг олдини олувчи қувват бор. Ундан ейилса, оқ қон таначаларининг кўпайишига сабаб бўлади.
  • Гулини худди чойга ўхшатиб дамлаб ичадилар. У меъда ярасини йўқотади.
    Барги овқатни тез ҳазм қилдиради, мияга қувват беради, асабни тинчлантиради, сутни ва терни кўпайтиради. Мия ва бош оғриғини йўқотади, бурундан сув оқишини тўхтатади. Нафас сиқиши, сариқ ва бод касалини даволайди.
  • Буйрак тошини майдалаб, ташқарига чиқаради. Савдо, балғам ва ичак санчиғини йўқотади. Барги ва танаси чайналса, оғиз қуришини, суви эса кўз оғриғини кетказади.
  • Мойчечак мияни кучли қилади ва совуқдан бўлган бош оғриғида фойда қилади. Бошдан ёмон моддаларни чиқариш учун ишлатилади. Балғамни кўчиради, сийдикни ҳайдайди ва тошни чиқаради. Айниқса, гулининг гунафша тусли хили шундай таъсирга эга.Совуқда ва иссиқда бўлган қовуқ оғриқларида қиздирилиб қўйилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1