1

Мадад-шифо: РАХИТ, СТОМАТИТ ВА КЎП ТЕРЛАШ ДАВОСИ – ЁНҒОҚ!

САЛОМАТЛИК 23.11.2017, 12:35
Мадад-шифо: РАХИТ, СТОМАТИТ ВА КЎП ТЕРЛАШ ДАВОСИ – ЁНҒОҚ!

Ёнғоқ йод моддасига бой бўлгани сабаб қалқонсимон без фаолиятини тиклашда яхши ёрдам беради. Унинг калий ва магний моддаларига бойлиги қон босими ва юрак хасталиклари учун яхши малҳамдир. Ёнғоқдан олинган ёғ иммунитетни мустаҳкамлайди.

Келинг, ушбу неъматдан қандай касалликларда қай тарзда фойдаланиш мумкинлиги билан танишамиз.

  • Ёнғоқдан тайёрланган дамлама рахит, стоматит, гингвид, томоқ яллиғланганда шифо бўлади. Ушбу дамламани тайёрлаш учун 1 ош қошиқ ёнғоқнинг қуритилган баргларини 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 2 соатга дамлаб қўйинг ва сузиб олинган дамламани кунига 3 маҳал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинг. Қўл ёки оёқ терлаганда ушбу дамлама билан чайиб туриш яхши наф беради. Шунингдек, бу дамламани кунига 3-4 маҳал ичиб туриш гижжаларни туширишда ёрдам беради.
  • Милк яллиғланганда эса баргидан тайёрланган дамлама билан оғизни чайиш лозим.
  • Ёнғоқ дарахти арраланганда дарахтдан тушган қипиқ сирка ва сув билан аралаштирилса ва тайёр бўлган аралашма юзга суртилса, терини тиниқлаштиради. Ушбу қипиқни зайтун ёғи билан аралаштириб қазғоқи бор инсонлар бошига суртса, қазғоқни йўқотишга ёрдам беради.
  • Ёнғоқ истеъмол қилишда ҳам меъёр лозим. Кўп миқдорда ёнғоқ истеъмол қилиш бош оғриғига сабаб бўлади. Баргларидан анбар мойи ва фитонитсит ҳиди анқиб туриши сабабли ёзнинг иссиқ кунларида ёнғоқ дарахти тагида ухлаш мумкин эмас.
  • Ёнғоқ орасидаги тўсиқ қавати дамлама шаклида мастопатия ва бачадон фибриомасида қўлланилади.
  • Кислота кўплиги билан кечадиган гастритда кунига 7-10 дона ёнғоқ чақиб ейиш керак. Ўт йўллари касалликларида эса кунига 3-4 маҳал 25 грамм мағиз ейиш тавсия этилади.
  • Мағзини майдалаб, асал билан аралаштириб кунига 3-4 ош қошиқдан еб турилса, танага қувват беради.
  • Янги баргини сиқиб, сувини терининг замбуруғли касалликларида ишлатиш мумкин. Ичак дисбактериозида 10 грамм қуритилган ёнғоқ барги 1 литр қайнаган сувда 15 дақиқа дамланади. Сузиб, кунига 3 стакан ичилади.
  • Гижжаларни тушириш учун 1 ош қошиқ қуритилган ёнғоқ баргини бир стакан сувга солиб, ўраб қўйинг, 2 соат ўтгач, сузилади ва кунига 3-4 маҳал 1 чой қошиқ билан ичилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1