1

Мадад-шифо: БАРМОҚЛАР НЕГА ОҒРИЙДИ?

САЛОМАТЛИК 23.11.2017, 12:42
Мадад-шифо: БАРМОҚЛАР НЕГА ОҒРИЙДИ?

Меҳнат фаолиятингиз компьютер билан боғлиқ бўлса, ҳар замон бармоқлар гимнастикасини бажариб туринг. Гарчанд компьютерда ишлаш бармоқлардан мунтазам ҳаракатни талаб қилса-да, бўғимларга зўриқиш тушиши билак каналининг синдромини келтириб чиқариши мумкин.

Бармоқларнинг мунтазам ҳаракатда бўлиши бармоқ пайларида шишни келтириб чиқаради. Номеъёрий ўзгаришлар бармоқларнинг сезувчанлиги учун жавобгар бўлган нерв толаларини зарарлайди. Бунинг оқибатида эса увишиш, баъзан эса оғриқ, карахтлик пайдо бўлади.

«Бармоқларимни бир-бирига текказиб машқ қилиб олсам, ўтиб кетади», дейишингиз мумкин, аммо бармоқ мушакларининг жиддий зарарланиши эҳтимоли борлигини ҳам унутманг.

Дарвоқе, қўл бармоқларини қарсиллатиш одатингиз бўлса, ундан воз кечинг. Тағин увишиш, оғриқ ва карахтлик билан юзлашманг, деймиз-да.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1