1

Мадад-шифо: “БЎЙИН ОСТЕОХОНДРОЗИГА ЧАЛИНДИМ”

САЛОМАТЛИК 23.11.2017, 12:51
Мадад-шифо: “БЎЙИН ОСТЕОХОНДРОЗИГА ЧАЛИНДИМ”

— Шу кунларда бўйним қотиб қолаётганди, айниқса эрталаблари ён томонга қимирлатолмай қолдим. Шифокорга кўринсам, бўйин умуртқа суяги остеохондрози, дея ташхис қўйди. Айтинг-чи, бу хавфли эмасми?

Камолиддин Жалолов, Тошкент вилояти

Сунатилла ЙЎЛЧИЕВ, спорт шифокори:

— Бўйин суягининг узоқ вақт бир хил кўринишда туриб қолиши, бўйин умуртқа суягига зўриқиш беради ва бу соҳада оғриқ қўзғалади. Баъзан шиш юзага келиши ҳам мумкин. Бўйин остеохондрозининг даражасидан келиб чиқиб, дори воситалари ҳамда уқалаш усуллари, даволаш гимнастикаси тавсия қилиниши мумкин.

Шу билан бирга, ётоқ каравоти матрасининг юмшоқ бўлмаслигига эътибор беринг. Имконини қилсангиз, ортопедик матрас ва ёстиқлардан фойдаланинг. Бўйиннинг орқа қисмига болиш қўйиб ухлаш маслаҳат берилади.

Сузиш билан шуғулланинг, орқамача сузиш айниқса яхши натижа беради.Эрталаблари жисмоний машқларни бажаринг, турникка тортилинг, бўйин машқларини ҳам канда қилманг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1