1

Мадад-шифо: “ҲАЁТ ИЛДИЗИ”НИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

САЛОМАТЛИК 24.11.2017, 16:28
Мадад-шифо: “ҲАЁТ ИЛДИЗИ”НИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Таркибида мавжуд бўлган бир қанча фойдали кимёвий моддалар сабабли женьшень қадимдан халқ табобатида турли касалликларни даволашда кенг қўлланилган. Ўсимлик илдизида алкалоидлар, турли ширалар, С витамини, олтингугурт ва фосфор, хушбўй моддалар, шунингдек, микро ва макроэлементлар бор.

Женьшен лотин тилидан таржима қилинганда “ҳаёт илдизи” деган маънони англатади.

Ўсимлик инсон организмига тинчлантирувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Женьшень кишида ишчанлик қобилиятини кучайтиради, ўт моддасини организмдан чиқариб юборади. Женьшеннинг шифобахш таъсири натижасида кишида артериал қон босими меъёрига келади, эндокрин тизими иш фаолияти кучаяди, қон таркибида қанд моддаси миқдори пасаяди.

Женьшень асабийлашиш, сиқилиш ва ташвишланиш ҳолатларида тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Ўсимликни ақлий ва жисмоний зўриқишларда истеъмол қилинади.

ЖЕНЬШЕНЬ БИЛАН ДАВОЛАШ

Томирлардаги оғриқни қолдириш ва шамоллашда тоғ асалидан 1 кг. олинади ва унга 50 г. Майдаланган женьшень илдизи солинади. Мазкур асал солинган идиш қоронғи жойда бир неча ҳафта сақланади. Тиндирилгач, асалдаги женьшень илдизи қолдиқлари буткул олиб ташланади. Бу табиий доридан кунига бир чой қошиқ ичиб, киши томирларидаги ва бошдаги оғриқлардан халос бўлади,тетиклашади, шамоллашдан ҳам фориғ бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1