1

Мадад-шифо: ТОҒ РАЙҲОНИ — КАСАЛЛИКЛАРГА ДАВО

САЛОМАТЛИК 24.11.2017, 17:11
Мадад-шифо: ТОҒ РАЙҲОНИ — КАСАЛЛИКЛАРГА ДАВО

Тоғ райҳонининг шифобахшлик хусусияти – таркибидаги селен моддаси билан боғлиқ. Тоғ райҳон таркибидаги селен Е витамини билан биргаликда юракни соғлом ва бақувват қилади, одамнинг ёшлик даврини узайтиради. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, бу чой билан ҳар хил пишириқларни, торт, печеньеларни истеъмол қилиб бўлмайди. Чунки таомдаги ширинликлар (углеводлар) кўпайиб кетса, ошқозондаги селен ҳазм бўлмайди.

Қанд касаллиги

Селен жигар ва ошқозон бези қўшимча ҳужайраларини ўстиради, янги ҳужайралар ўсиш ҳисобига эскилари ўлишига олиб келади, натижада организм ўз инсулинини ишлаб чиқара бошлайди. Демак, қанд касаллиги сабабларини ҳам йўқ қилади. Икки ой давомида райҳонли дамламани сурункали ичиб юриш натижасида қонда қанд миқдори ўртача 30 фоизгача камаяди. Бундан кейин ҳам ичиб юриш натижасида бу дарддан мутлақо қутулиш мумкин. Ишчанлик, фаол ҳаракатланиш ортиб боради, уйқу яхшиланади.

Эндемик бўқоқ

Эндемик бўқоқ, бу — қалқонсимон безининг катталашиши, гипертериоз, тиреотоксикоздир. Қалқонсимон без тиреоид номли йодли гормон ишлаб чиқаради. Бу гормон таркибида селен ҳам бор. Демак, гормон таркибига кирувчи селен етишмаслиги, гормонни камайиб кетиши, яъни йодни камайишига олиб келади. Шунинг учун бўқоқ касалига чалинган беморлар дамламани ичиб юриши зарур. Бўқоғи бутунлай тузалиб кетмаса-да, у ўсмай қолади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1