1

Мадад-шифо: “ТАОМЛАНСАМ, ТАНА ҲАРОРАТИМ КЎТАРИЛЯПТИ”

САЛОМАТЛИК 24.11.2017, 17:21
Мадад-шифо: “ТАОМЛАНСАМ, ТАНА ҲАРОРАТИМ КЎТАРИЛЯПТИ”

— Ёшим 65 да. Овқатланганимдан сўнг баданим қизиб, иситмам кўтарилади. Кечалари уйғониб кетаман. Ўзгаришлар бир неча йиллар олдин бошланган. Даволовчи шифокорим “Таомга туз солмасдан енг”, деганди. У айтганидек қилсам, яхши юраман, кейин бўлса, салга мазам қочади. Ҳатто жуда оз миқдорда туз қўшилган егулик тановул қилсам ҳам, безовталанаман. Тузсиз парҳез умрбод давом этадими энди?

Малика Жалолова, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА тоифали шифокор:

— Туз – нон, сабзавотлар ва сут-қатиқ таркибида етарлича бор. Таомга қўшиладигани эса йодланган ош тузидир. Эҳтимол сизнинг организмингиз учун оз миқдордаги туз кифоядир. Шу боис ош тузининг миқдори салгина кўпайса, безовталик келиб чиқяпти. Баданнинг қизиб кетиши ҳамда тана ҳароратининг кўтарилиши, кўпинча артериал қон босимининг ортиши билан кечадиган аломатлардир. Шунингдек, ёшга доир ўзгаришлар ҳисобидан D ва В гуруҳи витаминларига тақчиллик келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин. Ёхуд муаммо сабаби қалқонсимон без фаолиятининг бузилишига алоқадор. Сизга маслаҳатим, қайта тиббий текширувлардан ўтинг ва таомланаётганда туз истеъмолини қатъий чекланг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1