АсосийSUG'DIYONA

ТЕМИР МОДДАСИ — КАМҚОНЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА…

'ТЕМИР МОДДАСИ — КАМҚОНЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА… 'ning rasmi

Болажонингизнинг юз териси хиралашганми? Боши айланиб, ҳолсизланаяптими? Тилининг устки қисмида оқ доғлар пайдо бўлганми? Эҳтимол қуввати ва иштаҳаси ҳам камайгандир? Агар бу белгилар те-тез шамоллаш билан бирга юз берса, билингки, бола организми учун темир моддаси зарур.

Фойдаси: қонда гемоглобин миқдорини оширади, мушаклар ва асаб тизими, шунингдек, қувватни кучайтириб, камқонликнинг олдини олади.

Кунлик миқдори: 1-3 ёшгача бўлган болалар учун 3 мг, 4-10 ёшда 45-60 мг ва 12 ёшдан катталар учун 120 мг.гача.

Меъёрдан ошса: тартибсиз қабул қилиш натижасида баъзан тери усти тошмалари, аллергик дерматит, кўнгил айниши, қусиш, диарея каби ҳолатлар юзага келиши мумкин.

Муҳим! В12 витамини калций, марганец ва магний (сут маµсулотлари, ёрмалар, қора чой) моддалари билан бир вақтда қабул қилинмайди. В 3 витамини (балиқ ва мол гўштлари) билан эса мослиги бор.

Профилактика: кичкинтойингиз организми темир моддасига эҳтиёж сезилмаслиги учун таомнома ва жисмоний машқларга диққат қилинг. Темир моддаси организмга тушгач, яхши жисмоний ҳаракат орқали сингиши осон кечади. Болангиз учун қуритилган туршак, майиз, карам, олма, қизил лавлаги, шолғом, сабзи каби маµсулотлардан таомлар тайёрласангиз, фойдадан холи бўлмайди. Балиқ ва мол гўштлари таркибида ҳам темир моддаси кўп.

Дорихоналарда: боланинг ёшидан келиб чиқиб ҳамда шифокор кўрсатмасига кўра ФеррумЛек, Мальтофер, Ферронат каби препаратларни бериш мумкин.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар