Таъми
ва ёқимли ифори билан ажралиб турувчи долчин зиравори нафақат таом тайёрлашда,
балки халқ табобатида ҳам кенг қўлланилади. Агар долчинга асал қўшилса, фойдали
хусусияти икки карра ортиб, турли хил хасталикларда асқотиши мумкин.
АРТРИТ
Ҳар куни эрталаб, 1 стакан қайнатилган илиқ сувга 2 чой қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчинни аралаштириб қабул қилиш артритга даво бўлади. Муолажанинг мунтазам олиб борилиши артрит оғриқларидан буткул ҳалос бўлиш имконини беради.
ХОЛЕСТЕРИН
2 стакан илиқ сувга 3 чой қошиқ долчин ва 2 ош қошиқ асални аралаштириб ичиш, қонда холестерин миқдорини 10 фоизга камайтиради. Агар сизни тана вазни билан боғлиқ муаммолар қийнаса ёҳуд қовурилган таом ва егуликларни кўп истеъмол қилсангиз, ушбу аралашмани канда қилманг.
ИММУНИТЕТ
Тез-тез шамоллаётган бўлсангиз, долчин ва асал аралашмасига яримта лимон шарбатини ҳам қўшинг. Фойдали маҳсулотлар бирикмаси бактериялар таъсирини сустлаштириб, иммунитетни мустаҳкамлайди.
СИЙДИК ЙЎЛИ ЯЛЛИҒЛАНИШИДА
Ярим стакан қайнатиб илитилган сувга ярим чой қошиқдан долчин ва асални аралаштириб, кунора қабул қилиш сийдик йўллари яллиғланишига даво бўлади.
СОЧ ТЎКИЛИШИДА
Агар сизни соч тўкилиши ташвишга солган бўлса, қуйидаги усулни синаб кўринг. 1 ош қошиқ илитилган зайтун ёғига 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчин зираворини қўшинг. Аралашмани намланган соч илдизига суртиб, 15 дақиқага қолдиринг. Сўнгра илиқ сувда чайиб оласиз. Муолажани ҳафтасига бир марта бажариш кифоя.
ҲУСНБУЗАР ТОШСА....
1 чой қошиқ долчинга ярим чой қошиқда асални аралаштириб, ҳуснбузар устига суртилади. 15 дақиқадан сўнг аралашма илиқ сувда ювиб ташланади. Муолажа бир ҳафта давомида кунора бажарилса, юз терисига тошма тошиши камаяди.
ТИШ ОҒРИҒИ
Ярим чой қошиқ асалга шунча миқдорда долчинни қўшиб, аралаштиринг-да, думалоқ шаклга келтиринг. Сўнг уни оғриқ бераётган тишга қўйиб, безовталик тарқагунича қолдиринг.
УЗОҚ УМР КЎРИШ УЧУН
Мунтазам долчин ва асалли чой ичиш тери кўринишини яхшилаб, организмни тетиклаштиради. Хитойликлар мазкур усул умрни узайтиришини таъкидлаб, уни ёшлик эликсири ҳам дейишади.