1

ЮЗИНГИЗ ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАРИМАЙДИ!

СУҒДИЁНА 27.11.2017, 13:49
Теглар: Гўзаллик
ЮЗИНГИЗ ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАРИМАЙДИ!

Юзлари таранг, ёноқлари қирмизи олмадек хушрўй ва териси гўдакникидек майин бўлишини қайси аёл хоҳламайди, дейсиз? Бунга эришишнинг йўли эса жуда осон. Шунчаки ҳар бир аёл ўзига қараб юриши, терисини парваришлаши керак холос. Авваламбор уй шароитида тайёрланадиган ниқобларга диқкатинегизни қаратишингизни маслаҳат берамиз. Сабаб ниқоблар юз терисини чиниқтиради, янгилайди, ёшартиради. Саҳифамизнинг бу галги эксперти сифатида косметолог Тамара Ғуломовани таклиф қилдик. Қиш мавсуми бошланишидан олдин юз терингиз учун фойдали бўлган ниқобларга диққатингизни қаратинг!

Кўпчилик аёл ва қизлар юз териси ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмай туриб, билар-билмас турли ниқобларни юзга суртишади. Бу эса аксарият ҳолларда салбий натижаларни юзага келтиради. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун қуйидаги бир нечта қоидаларга амал қилинг.

Амал қилиниши шарт бўлган 5 қоида:

1. Ниқоб қўйишдан аввал юз териси қайси гуруҳга мансуб эканлигини аниқлаб олиш лозим. Юз териси қуруқ, ёғли ва кам учрайдиган нормал гуруҳларга бўлинади.

2. Ниқобни тайёрлашда янги, сифатли ва табиий маҳсулотлардан фойдаланиш шарт.

4. Ҳар қандай ниқобни юзда 20 дақиқадан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас.

5. Ниқоб тайёрлашда унинг таркибий қисми бўлган маҳсулотлар миқдорини ўзгартириш мумкин эмас.

Ниқоб юзга қандай суртилади

Ниқобни қўйишдан аввал юзингизни ювинг ёки терингизга мос лосьон билан артинг. Ниқобни юзингиз чизиқлари бўйлаб аста-секин суртинг. Кўзнинг атрофи, пастки қовоқларни очиқ қолдирган ҳолда юзга бир текис суртиб чиқинг. Ниқобни суртишда махсус чўткадан фойдаланишни тавсия этимиз. Бу ўзингиз учун ҳам қулайдир. Юздаги ниқоб ювиб ташланганидан сўнг, 1-2 соат пардоз (макияж) воситаларидан фойдаланиш мумкин эмас.

ҚУРУҚ ЮЗ УЧУН НИҚОБЛАР

Энг оддий ниқоблардан бири, бу — “ёғли ниқоб”дир. Уни тайёрлаш учун ўсимлик ёғидан фойдаланамиз. Ёғни қошиқда илитиб оламиз. Сўнг пахта ёрдамида юзга юпқа қатлам қилиб суртамиз. 10 дақиқадан сўнг ниқобни илиқ сувга ботириб олинган пахтада артиб ташлаймиз ва совуқ сувда чайилган сочиқни 5 дақиқага юзга ёпамиз.

Тухум сариғи ва ёғдан тайёрланган ниқоб. Ушбу ниқоб юз териси қуруқшаб қолган пайтларда фойдалидир. Бироз илитилган ўсимлик ёғини юзингизга суртиб чиқинг. Сўнг устидан тухум сариғини суртинг. 10-15 дақиқадан сўнг ниқобни илиқ сувда чайиб ташланг.

ЁҒЛИ ТЕРИЛАР УЧУН

Гиёҳлардан тайёрланган ниқоб. Бу ниқоб юз терисини тозалайди ва таранглаштиради. Уч ош қошиқдан тирноқгул, қизилпойча, қирқбўғинларни сирли идишга солиб, аралаштирасиз. Сўнг ярим пиёла сув қўшиб, аралаштиришда давом этасиз. Тайёр бўлган бўтқани юзингизга суртиб, устидан бир-икки қаватли дока ёпиб олинг. Бурун ва кўзлар учун олдиндан тешиклар қирқиб, тайёрлаб қўйганингиз маъқул. 20 дақиқадан сўнг юзингизни мойчечак, маврак каби доривор гиёҳлар дамламасида чайиб ташланг.

Сабзавот ва мевали ниқоб. Бу ниқобни тайёрлаш учун тухум оқи, мева ва сабзавот шарбати керак бўлади. Тухум оқини идишга солиб, оппоқ бўлгунича кўпиртириб оласиз. Сўнг бир чой қошиқ сабзавот ёки мева шарбатидан қўшиб, аралаштирасиз. Ниқоб 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайиб ташланади.

НОРМАЛ ТЕРИЛАР УЧУН

Бу турдаги юз терисига эга бўлган аёллар ҳар қандай ниқобдан фойдаланишлари мумкин. Мевали, сабзавотли ёки гиёҳли аралашмаларни ишлатса бўлади. Лекин ниқобни юзга суртишдан аввал албатта косметолог билан маслаҳатлашиш лозим. Бундан ташқари, ишлатиладиган маҳсулотларнинг фойдали ва зарарли хусусиятларини ҳам билиш лозим.

Мевали ниқоб. Бир дона олмани қирғичдан ўтказиб, дока ёрдамида сувини сиқиб олинг. Сўнг олма шарбатига ярим чой қошиқ асал ва шунча сут қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. 15-20 дақиқадан сўнг юзингизни илиқ сувда ювиб ташланг. Бу ниқобни ҳафтада икки мартадан қилиб туринг.

ЁДДА ТУТИНГ:

Агар юзингизда ҳоллар, зарарсиз ўсмалар ёки юзнинг қон томирлари билан боғлиқ муаммолар бўлса, шифокор рухсатисиз ҳеч қандай ниқобдан фойдаланиш мумкин эмас!

САМОДИЛ тайёрлади

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1