- Соч бўёғи тегиши натижасида кийимда доғ ҳосил бўлса, уни бензин билан артиб кетказиш мумкин.
- Унчалик кир бўлмаган замшдан тикилган бош кийимларни майда туз билан тозалаш мумкин.
- Шляпа ва шапка астарини новшадил спирти ёрдамида тозалаш керак (1 ош қошиқ новшадил спиртига 10 ош қошиқ сув солинади).
- Ёмғирда ҳўл бўлган шляпанинг ичини юмшоқ қоғоз билан тўлдиринг ёки уни ўлчамига мос банка ёки кастрюлкага кийдириб қўйинг.
- Осилиб туриши натижасида ўз кўринишини йўқотган фетр шляпаларни тўғрилаш мумкин. Бунинг учун нам мато устидан ўрта меёрда қизиган дазмол юргазинг. Бироқ, мато бутунлай қуриб қолмасин.
- Нам соябонни йиғиқ ҳолда қолдирманг. Акс ҳолда у сув ўтказадиган бўлиб қолади. Соябон матоси чўзилиб кетмаслиги учун ёмғирдан сўнг уни ярим очиқ ҳолатда қуритинг.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси






