- Канцтоварлар дўконидан бир қанча файл, картон папка ҳамда сув ўтказмайдиган пластик ғилофли папкалар харид қилинг.
- Ётоқхона ёки уйдаги иш учун мўлжалланган хонангиздаги жавоннинг битта тортмасини айнан ҳужжатлар сақлаш учун мўлжалланг. Имкон қадар у калит билан қулфланадиган бўлсин. Тортмада ҳужжат солинган папкалардан ташқари битта қалам, ручка, калькулятор, скотч, ўчирғич, скрепка, степлер, елим бўлгани маъқул.
- Уй олди-сотдиси билан боғлиқ барча ҳужжатлар, ишончнома, уй хўжалик дафтари каби ҳужжатларни сув ўтказмайдиган папкада сақланг.
- Кафолатли товарларнинг чеки ва квитанциясини камида 12 ой сақлаш зарур. Агар кафолат муддати бир йилдан кўпроқ бўлса, сақлаш муддати ҳам шунга қараб узаяди. Адвокат, шифокор, педагог каби мутахассисларнинг хизмат ҳаққи тўлангани ҳақидаги чекларни эса 3 йил сақлаш зарур.
- Барча коммунал хизматлар (электр энергия, табиий газ, сув, телефон, интернет, кабель ТВси) нинг тўловлари амалга оширилганлиги ҳақидаги чек ва квитанцияларни асло ташлаб юборманг. ҳар бир коммунал хизмат учун алоҳида файл тутган маъқул.
- Қон гуруҳи, дори воситаларига нисбатан аллергия, сурункали касалликлар ҳақидаги маълумотнома ҳар эҳтимолга қарши доим ёнингизда бўлсин, уларни пулларингиз турадиган ҳамён ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бирга сақланг.
- Паспорт, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ тузилгани ҳақидаги гувоҳнома, ҳайдовчилик гувоҳномаси , автомобиль техник паспорти, диплом, шаҳодатнома каби ҳужжатларни бир нечта нусхаси уйингизда тайёр турсин. Уларнинг аслини ҳеч қачон машинангизда сақламанг.
- Ҳужжатларни турларга ажратиб қўйган маъқул. Масалан, саломатлик, таълим ва иш каби папкалар ҳужжатларни сақлаш ва керак бўлганда қидириб топиш учун қулай.
- Ҳужжат учун тақдим этиладиган 3Х4 шаклидаги суратлар учун ҳам алоҳида конверт тайёр турсин. Бу суратларни бир йил мобайнида ишлатишингиз мумкин бўлади. Шу боис тайинли жойда сақлашни тавсия этамиз.
27.11.2017 15:09
ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАРТИБ БИЛАН САҚЛАНГ!
