АсосийSUG'DIYONA

​ДОҒЛАРНИ КЕТКАЗАМИЗ!

'​ДОҒЛАРНИ КЕТКАЗАМИЗ!'ning rasmi
  • Либосдаги лаб бўёғини кетказиш учун сочиқчани спирт билан намлаб, доғ устига босинг. Ёки тиш ювиш пастасидан суртиб, сўнгра ювинг. Токи доғ кеткунча буни такрорланг. Соч учун мўлжалланган лак ҳам сизга ёрдам беради. Уни доғ устига сепсангиз, билинар-билмас қатлам пайдо бўлгач, артиб ташласангиз, кифоя.
  • Кийимдаги ёғ доғларидан халос бўлиш учун аввал ёғ тўкилган жойига тальк сепинг. Ярим соатдан сўнг эса кир ювиш кукуни билан ювишингиз мумкин. Идишларни ювишга мўлжалланган воситани ёғли доғ устига суртиб, ярим соатдан сўнг ювсангиз ҳам, фойда беради. Яна бир оддий усули, шакар ва сувни арлаштириб суртиш.
  • Пахтали матодан тикилган кийимга теккан сиёҳни спирт билан тозалаш мумкин. Бошқа матолардаги сиёҳ теккан жойга соч учун мўлжалланган лакни сепинг-да, қуригач, қуруқ мато билан артиш керак.
  • Дезодорантнинг «из»ини эса сирка ёрдамида йўқотамиз. Бунинг учун 1 литр совуқ сувга 2 ош қошиқ сирка солиб, кийимни ярим соатга ивитиб қўйинг. Сўнгра доимгидек ювинг.

Соч бўёғидан қолган «асорат»ни эса «губка» билан артиб, кетказиш лозим. Иссиқ сувга бир неча томчи глицерин томизинг-да, «губка»ни ботириб олиб, артинг. Буни токи доғ кеткунча такрорлаб, сўнгра чайиб олинг. Ёки пахтли тампонни водород пероксиди билан намлаб, доғ устига 20 дақиқа босиб қўйинг. Агар бўёқ доғи кийимга тегиши билан уни хўжалик совуни билан ювсангиз, муаммони тез ва осон бартараф этган бўласиз.

Кийимингизга тўкилиб кетган шарбат доғини ўчирмоқчимиз? Лимон сувига туз солиб, доғ устига ярим соатга суртиб қўйинг. Сўнгра ювинг.

Либосингизга қон теккан заҳоти совуқ сув билан ювинг, ювиб бўлмайдиган матоларни эса муз бўлаги билан артиш натижа беради. Агар қон қотиб қолган бўлса, 3 фоизлик водород пероксиди билан тозалаш мумкин.

    Бошқа янгиликлар