1

Мадад-шифо: ЗАРДОБНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТИ

САЛОМАТЛИК 27.11.2017, 15:17
Мадад-шифо: ЗАРДОБНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТИ

Сут, қатиқ ва зардобнинг шифолигини дастлаб машҳур юнон шифокори Гиппократ аниқлаган.

Зардоб – қатиқ (айрондан) сузма тайёрлашда ажралиб чиққан сел (сариқ сув). Зардобда сут таркибидаги маъданли тузлар, жавҳарлар ҳамда микроэлементлар мавжуд. Сузмада қатиқдаги оқсил, ёғ қолади, зардобга эса сув, сут қанди ҳамда витаминларнинг кўп қисми ўтади.

Зардоб қайнатилиб, сўнг совитилиб ичилади.

Халқ табобатида зардоб кўп хасталикларни даволашда қўлланилади. Хусусан жигар, буйрак, истисқо, гипертония, бўғин оғриқлари ва бошқа хасталикларда зардоб тавсия этилади, шу билан бирга унинг самараси тезда ўзини намоён этади. Бинобарин, бундай серхосият неъматни сира ҳам тўкиб ташламаслик керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1