Аҳамият бергани бўлсангиз, музлатгичнинг юқори қаватларида ҳаво ҳарорати пастроқ бўлади. Пастдагисидан таҳминан 6 градус фарқ қилиши мумкин. Шу боис тез айниб қоладиган маҳсулотларни музлатгичнинг юқори бўлимларида сақлаш лозим.
- Энг юқори қаватида: пишлоқ, тайёр егуликлар, қовурма таомлар ва дудланган маҳсулотлар.
- Ўрта қаватида: сут-қатиқ маҳсулотлари, сметана, йогурт, қаймоқ, творог каби.
- Пастки қаватида: маринадлар, консерва маҳсулотлари ҳамда балиқ.
- Сабзавотлар учун бўлинма: барча турдаги сабзавот ва меваларни сақлаш мумкин. Фақат цирус меваларидан ташқари.
- Гўшт сақлаш учун бўлинма: овқат тайёрлашда ишлатиладиган гўшт, қийма ва парранда филесини жойлайсиз.
- Эшигида: тухум, сариёғ, салат учун соуслар, майонез, жем ва ичимликлар. Эшикнинг юқори қисмида (агар алоҳида кичик саватчалари бўлса, шу ерга солинг) косметик кремлар, суюқ дори воситаларини қўйинг.
- Яххона: музлатилган маҳсулотлар, гўшт, музқаймоқ ва муз бўлаклари тайёрлашда фойдаланилади.
Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган музлатгичларда ҳарорат даражасини созлаш тизими йўлга қўйилган бўлиб, «ақлли» қурилма маҳсулотлар ҳажми, миқдори ва сақланиш ҳолатига кўра, ўзига керакли ҳаво намлигини тўғирлаб олади. Агар бир неча кунга сафарга ёки дам олишга кетсангиз, музлатгичнинг тизимли бошқарув экранида ҳаво даражасини мўътадил сақлаш дастурини ишга туширишни унутманг.






