Гиламдаги қаҳва, какао ва чойдан қолган «из»ларни глицерин солинган совуқ сув (
Гиламга аввал майда ош тузи, сўнгра иссиқ сув сепиб, чангютгич билан тозаласангиз, гиламингиз анча ярқираб қолади. Яна бир таклиф: маккажўхри крахмали сепиб, чангютгич билан тозалаш.
Ёғочдан ишланган мебелларни ўсимлик ёғи билан тозалаш мумкин. Бунинг учун пахтали тампонга бир неча томчи ўсимлик ёғи томизиб артинг.
Юмшоқ мебелларга қарши чангютгични ишга солдингизми? Унда чангютгич учига тузли сувга ботирилган дока (
Велюр ва бахмал матоли мебелларни эса чангютгич билан бемалол тозалаш мумкин. Ёки сочиқни сирка ва тузли сув билан (
Чарм мато қопланган мебелларни эса махсус тозалаш воситаси сочиқчаси билан артиш мумкин. Ёки чангини артиб, кўпиртирилган тухум оқига намланган мтао билан тозаланг. Сўнгра нам мато билан артиб олишни унутманг.
Ошхона столидаги ёғли доғларни кетказиш учун 1 стакан иссиқ сувга 3 ош қошиқ истеъмол содаси солиб, матони намлаб олинг-да, доғ устини ишқаланг. Сўнгра тоза сув билан ювиш лозим.
Гилам ёки юмшоқ мебелга сақич ёпишган бўлса, муз бўлакчаси асқотади. Муз бўлакчасини сақич устига босиб турсангиз, осон ва мебелингизга зарарсиз кўчади.






