1

Мадад-шифо: ДАФНА ЯПРОҒИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ

САЛОМАТЛИК 27.11.2017, 15:34
Мадад-шифо: ДАФНА ЯПРОҒИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ

Дафна дарахтининг қуритилган барги суюқ ва қуюқ овқатларга ўзига хос таъм берувчи хушбўй зиравор ҳисобланади.

Артрит ва бўғим оғриқларида бўғимларни турли тузлардан тозалаш ва организмдан ҳар хил хилтларни чиқариб юбориш учун 5 грамм дафна япроғини сирли кастрюлга солиб, 300 мл. сувда паст оловда 5 дақиқа давомида қайнатилади. Сўнг яхшилаб ўраб қўйилади ёки термосда 3-5 соат тиндирилади. Аралашмани докадан ўтказиб, кун давомида оз-оздан хўплаб ичилади.

Бундай қайнатмани ҳар куни янгидан тайёрлаб уч кун давомида ичиш лозим. Биринчи йил муолажани ҳар уч ойда бир марта, кейинги йилларда йилига бир марта амалга оширилади. Бу муолажа давомида гўштли овқат ейилмайди, алкоголь ичимликлар ичилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1