1

Шифо маслаҳат: ВИТАМИНГА БОЙ ШОЛҒОМ

САЛОМАТЛИК 27.11.2017, 15:57
Шифо маслаҳат: ВИТАМИНГА БОЙ ШОЛҒОМ

Ажойиб ифорга ва хуштаъм мазага эга бўлган шолғом кўпчиликнинг севимли сабзавоти саналади. Бу табиат неъмати тўрт мавсумда ҳам ўзбек ошхонасининг тўридан жой эгаллайди.

ШИФОБАХШЛИГИ

Шолғом одатда суюқ таомлар билан бирга истеъмол қилинади. Унинг шифобахш хусусиятлари бисёр.

100 грамм шолғомнинг калорияси 30 ккалга тенг. Унинг таркибида каротин, A, В1, В2, В5, В6, В9 (фоли кислотаси) каби кўпгина витаминлар гуруҳи, К, С ва РР сингари клетчаткалар ҳамда калий тузи, магний, кальций, фосфор, темир, олтингугурт, мис, натрий, марганец ва йод моддаси мавжуд.

Шолғом таркиби микроэлементлар, углевод ва витаминларга жуда бой. Ушбу сабзавотда жуда кам учрайдиган глюкорафанин моддаси мавжуд. У диабет ва саратонни даволашга ёрдам беради. Унинг таркибида редискага нисбатан фосфор кўп. Карамга нисбатан эса С витамини бисёрлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1