АсосийSUG'DIYONA

​​МУЗЛАТГИЧНИ ТАРТИБГА КЕЛТИРАМИЗ

'​​МУЗЛАТГИЧНИ ТАРТИБГА КЕЛТИРАМИЗ'ning rasmi

Ҳар қандай турдаги музлатгич ҳам икки ҳафтада бир марта тозалик «муолажа»сига эҳтиёж сезади. Музлатгичнинг озода бўлиши нафақат унинг ташқи ва ички кўриниши, балки маҳсулотларни тўғри сақлаш учун ҳам муҳимдир.

ДАСТЛАБ :

  • Музлатгични электр қувватидан ўчиринг;
  • Ичидаги маҳсулотларни бўшатинг-да, эшигини очиб қўйинг. Шу ҳолатда 40 дақиқа турсин;
  • Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган музлатгичлар ҳарорат дажарасини ўзи ўзгартириш тизими билан жиҳозланган. Шунга кўра электр қувватидан узилгач, бир соат давомида керакли ҳароратга мослашади. Ана шундан кейин тозалаш ишларини бошласангиз, айни муддао бўлади.
  • 1 литр илиқ сувга 1 ош қошиқ истеъмол содасини аралаштиринг. Сўнг юмшоқ матони эритмада намлаб, ишни бошлашингиз мумкин. Сода таркибидаги дезинфекцияловчи бирикмалар ёқимсиз ҳид ва бактерияларни бартараф этади.
  • Музлатгич қаватлари шишасимон хом ашёдан тайёрланган бўлса, уларни дағал губка ёки чўтка билан артиб бўлмайди. Юзаси тирналиши мумкин. Шунингдек совунли сувда ҳам ювиш мумкин эмас. Йўқса хиралашиб қолиши мумкин. Яхшиси ҳар бир қаватини аввал ош тузи, сўнгра лимон пўстлоғи қўшилган сувда чайиб, кейин қуруқ сочиқда артиб чиқинг.
  • ҳар бир бўлинмасини алоҳида ювиб, қуритиб олгач сўнг жойига қайтаришингиз мумкин.
  • Музлатгични тозалаб бўлганингиздан сўнг ишга туширишга шошилманг. Қуруқ сочиқда яна бир сидра артиб чиқинг.
  • Яххона алоҳида ишланган бўлса, уни тозалашда лимон шарбати қўшилган сувдан фойдаланишингиз мумкин. Лимон яххонага ўрнашиб қолган турли ҳидларни тезда бартараф этади.
  • Музлатгичнинг устки қисмини ҳам сода эритмасида артиб чиқасиз. Энг тез кир бўладиган қисми, банди ва бурчакларини сода кукунида енгил ишқалаб олиш мумкин.

ҚАНДАЙ ЮВИЛАДИ?

Оддий сувда намланган латта билан ҳам музлатгични артиб олса бўлади. Бироқ бу усул ёрдамида тозалик ишлари тўлиқ бажарилмайди. Яхшиси мана бу тавсияларни синаб кўринг:

    Бошқа янгиликлар