1

Ўзбекистон - БАА учрашуви олдидан ИИВнинг намунали оркестри икки давлат мадҳиясини жонли ижро этади

СПОРТ 05.03.2014, 12:33
Ўзбекистон - БАА учрашуви олдидан ИИВнинг намунали оркестри икки давлат мадҳиясини жонли ижро этади

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босчиқидаги сўнгги учрашувини БАА терма жамоасига қарши ўтказади. 

Ушбу учрашув олдидан "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон республикаси Ички Ишлар вазирлигининг намунали кўргазмали оркестри Ўзбекистон Республикаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари давлатларининг Давлат гимнларини жонли тарзда ижро этади. Бу ҳақда uff.uz  сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда БАА жамоалари ўртасидаги учрашув бугун Бунёдкор стадионида 17:00 да бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1