Вазадаги гулларни тўғри парваришласангиз улар икки ҳафтада ҳам ўзининг янги ҳолатини сақлай олади.
- Атиргулларни вазага солишдан олдин бандини 3-4 см га қия қилиб, қирқинг. Гулни қирқиш учун зангламайдиган пўлат қайчи ёки лезвиядан фойдаланинг. Бу материал оксидланиш жараёнининг олдини олади.
- Сувга тегиб турган баргларини кесиб ташланг.
- Иложи борича баланд вазалардан фойдаланинг. Масалан, гулингиз 40 см бўлса, сувда бандининг 28 см дан кам бўлмаган қисми туриши керак.
- Иссиқ кунда атиргулларга совуқ сув қуйганингиз маъқул. Қишда эса гуллар яъни 25-28 даража атрофидаги илиқ сувда туриши керак. Вазадаги сувни ҳар куни алмаштиришга ҳаракат қилинг.
- Кечқурун атиргулларни ванна ёки тоғорага солиб қўйганингиз маъқул. Агар кечаси билан сувда турган гулларнинг чанги кетмаса, уларнинг ташқи қисмини пуркаб сув сепиб тозаланг.
- Ҳар 2-3 кунда атиргулларнинг бандини 1 – 1,5 см дан қирқиб туринг.
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси