1

6,6 миллиондан ортиқ бола тиббий кўрикдан ўтказилади

САЛОМАТЛИК 05.03.2014, 17:03
6,6 миллиондан ортиқ бола тиббий кўрикдан ўтказилади

Бу йил 6,6 миллиондан ортиқ мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари ҳар йили ўтказиладиган профилактик кўрикдан ўтказилади.

Бундай кўриклар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан болалар ўртасидаги касалликларни эрта муддатларда аниқлаш, юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида амалга оширилади.

Кўрик умумий қон таҳлили, флюрография текшируви, педиатр, стоматолог, невропатолог, эндокринолог, окулист ва бошқа мутахассислар кўригини ўз ичига олади.

Касаллик аниқланган болалар даволанишга йўналтирилади, дея хабар беради "Uzbekistan Today" нашри.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1