1

БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛАРГА ТЎЛОВ-ШАРТНОМА ПУЛИНИ ТЎЛАШДА ЁРДАМ БЕРИЛАДИМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 30.11.2017, 14:58
БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛАРГА ТЎЛОВ-ШАРТНОМА ПУЛИНИ ТЎЛАШДА ЁРДАМ БЕРИЛАДИМИ?

— Боқувчисини йўқотганларга олий таълим муассасаларига тўлов-шартномасини тўлашда қандай имтиёзлар бор?

Телеграмм орқали берилган савол

Д.Набиев, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълимвазирининг биринчи ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган "Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.

Мазкур низомга мувофиқ олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.

Абитуриент аризасида «ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан» графасига ҳужжатлар билан тасдиқловчи ҳолатлар (болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, етим, «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари ва боқувчиси йўқ) қайд этилади.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар (ҳужжат топширган таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари доирасида белгиланган ўтиш баллини тўплаган бўлса) ва I гуруҳ кўзи ожиз ногиронлар қабули алоҳида давлат гранти ажратилган ҳолда Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1