1

НОГИРОНЛИК НАФАҚАСИНИ ОЛИБ ҲАМ МАКТАБДА БИР СТАВКАДА ИШЛАСА БЎЛАДИМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 30.11.2017, 15:02
НОГИРОНЛИК НАФАҚАСИНИ ОЛИБ ҲАМ МАКТАБДА БИР СТАВКАДА ИШЛАСА БЎЛАДИМИ?

— 2-гуруҳ ногиронлик нафақасини оламан. Олий маълумотли ўқитувчиман. Мактабда бир ставка дарс билан ишласам бўладими ёки менга мумкин эмасми?

Г.Машарипова, Хоразм вилояти

Э. МУҲИТДИНОВ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 116-моддасида айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнатнинг шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

Иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади:

I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар (Меҳнат Кодексининг 220-модданинг учинчи қисми);

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 220-моддасида ногиронлар меҳнатини муҳофаза қилишнинг қўшимча чоралари, иш берувчи белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида махаллий меҳнат органи томонидан йўлланган ногиронларни ишга қабул қилиши шарт.

ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир.

I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилиши кўрсатиб ўтилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1