1

«ТОКСИКОЗДА ДОРИ ИЧИШ МУМКИНМИ?»

СУҒДИЁНА 30.11.2017, 19:16
Теглар: 9 ойлик бахт
«ТОКСИКОЗДА ДОРИ ИЧИШ МУМКИНМИ?»

Ҳомиладорлик токсикози ҳаšида тœлиšроš маълумот берсангиз: у қандай кечади? Токсикозни бошдан кечираётган аёл дори-дармонлар ичса бўладими?

Дилдора, Сурхондарё вилояти

— Ҳомиладорликнинг дастлабки ойларидаги аёлларда токсикоз анча кўп учрайди. Бунда ҳомиладор аёлнинг қайт қилиши кўпинча “бошқоронғилик” касаллиги тарзида намоён бўлиб, уни клиник кечишига кўра учга бўлиш мумкин: енгил турида аёл бир кунда 5-6 мартагача қайт қилади, иштаҳаси пасаяди, кўнгли айниб, боши айланади, бироқ қон босими у šадар пасаймайди. Қон ва пешоб таркибида ўзгаришлар учрамайди. 80-90 фоиз аёллар махсус даволанмаса ҳам тузалиб кетишади.

Ўртача оғир турида бир кунда 8-10 мартагача, ҳатто, овқатланмаган пайтларида ҳам қайт қилади. Беморнинг умумий аҳволи бирмунча оғирлашади: қони ва пешобида бироз ўзгаришлар пайдо бўлиб, юрак уриши тезлашади. Қон босими пасайиши натижасида аёлнинг боши айланиб, кўз олди қоронғилашади, озиб кетади, пешоб миқдори камаяди.

Пешоб таркибида ацетон моддаси бор-йўқлигини аниқлаш учун ҳомиладор аёл пешоби ҳар 2-3 кунда текшириб турилади. Бундан ташқари, меъда-ичак фаолияти ҳам ўзгариши, қабзият бўлиши, тилни бироз караш боғлаши мумкин. Бундай аёллар туғуруқхона шароитида тўғри даволанишса, ҳомиладорликнинг 15-16-ҳафталарига бориб, секин-аста соғайиб кетишади.

Оғир турида эса аёл бир кунда 20 ва ундан ҳам кўп қайт қилади. Ҳатто, ичган сувини ҳам қусиб ташлайди. Томири даšиšасига 120-130 марта уради. Аёл озиб кетади, териси, шиллиқ қаватлари сарғайиб қолади, боши оғрийди ва айланади, қон босими кескин пасаяди.

Аёлнинг токсикоз даврида қайт қилишини айрим юқумли хасталиклар, овқатдан заҳарланиш ва бош мия касалликлари туфайли пайдо бўладиган қайт қилишлардан ажрата билиш лозим.

Пешобда ацетон моддасининг кўпайиши жигар фаолиятининг бузилганидан дарак беради. Бундай ҳолларда бемор аёл ўз вақтида даволанмаса, соғайиб кетиши қийин кечади.

Беморларда сўлак оқиши (птиализм) кўпинча қайт қилиш билан бирга кечади, баъзан алоҳида учраши ҳам мумкин. Бундай пайтларда сўлак миқдори бир суткада 2 л ва ундан ҳам кўпроққа етади. Бунчалик кўп пешоб ажралиши организмда моддалар алмашинувини, яъни оқсил, витамин, углевод, туз ва турли микроунсурлар алмашинувини издан чиқаради.

Ҳадеб сўлак келавергач, беморнинг оғзи атрофи, лаблари қовжираб, қурийди, ёрилиб, яллиғлана бошлайди. Бундай беморларни албатта туғуруқхонанинг ҳомиладорларни даволаш бўлимига ётқизиш ва унда бошқа ички касалликлар ҳам мавжуд бўлса, турли мутахассислар билан маслаҳатлашиб, уларни ҳам даволаш зарур.

Ҳомиладорлик токсикозларини даволашда аввало келиб чиқиш сабабларини аниқлаш керак. Бемор теварак-атрофидаги салбий таъсиротларни бартараф этиш, уни туғуруқхонанинг алоҳида (ҳомиладорларни даволаш) бўлимига ётқизиш ва даволаш енгил формада бўлса, дорилар билан даволай бошлаш керак.

Бундан ташқари, ҳомиладор аёл суткасига 8-10 соат ухлаши, овқатни ҳар 2-3 соатда оз-оздан истеъмол қилиши, юқори калорияли ва сервитамин озиšланиши керак.

Токсикозни бошдан кечираётган аёллар қабзиятга мойил бўлганликлари учун кўпроқ шивит суви ва олхўри шарбати ичиб туриш тавсия қилинади. Ҳомиладорларнинг тез-тез томир уришини санаб, қон босимини ўлчаб туриш зарур.

Агар дори-дармонлар ичиш наф бермаса, шифокор маслаҳати билан уколлар олиш ҳам мумкин.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Шарҳлар

ТУҒИЛМАГАН ГЎДАК БИЛАН МУЛОҚОТ

01.12.2017, 19:55

Ҳали туғилмаган болани тарбиялаш мумкинми? Олимлар бунга аллақачон жавоб топишган: «ҲА!» Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббий маркази катта илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди...
ҲОМИЛАДОРЛИКДА ЙОД ЕТИШМАСА…

27.11.2017, 11:23

Ҳомила нормал ривожланиши учун ҳомиладор аёл организми барча керакли озиқ моддалар, шунингдек, витамин ва минералларга муҳтож бўлади. Йод шундай муҳим микроэлементлардан бирики, усиз ҳомиланинг нормал...
ҲОМИЛА НЕГА ТУШАДИ?

07.11.2017, 15:59

— Ҳомиладорлигимнинг учинчи ойига етиб-етмай болам тушаверади. Бунга сабаб нима? Саволга Тошент тиббиёт академияси 3-клиникасининг олий тоифали акушер-гинекологи Моҳира Эшқобилова жавоб беради: — Баъзан ҳомиладорликнинг...
ҲОМИЛА НЕГА НОБУД БЎЛАДИ?

06.11.2017, 16:33

Ой санаб, кун санаб, дунёга келишини кутиб юрган фарзанди нобуд бўлиши – бўлажак она учун улкан қайғу. Ота-оналар кўп берадиган савол: нега? Нима учун шундай...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1