1

ТУҒИЛМАГАН ГЎДАК БИЛАН МУЛОҚОТ

СУҒДИЁНА 01.12.2017, 19:55
Теглар: 9 ойлик бахт
ТУҒИЛМАГАН ГЎДАК БИЛАН МУЛОҚОТ

Ҳали туғилмаган болани тарбиялаш мумкинми? Олимлар бунга аллақачон жавоб топишган: «ҲА!»

Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббий маркази катта илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Файзиева маълумот беради:

Туғилишдан аввалги таълим

Қадимдаёқ Хитой ва Японияда боланинг туғилишидан олдинги ривожланиш босқичларини синаб кўришган. Бўлажак оналар хушманзара ҳудудларга ўрнашган махсус жамоаларда яшашган. У ерда она ва бўлажак гўдакка бадиий ҳамда мусиқий таълим берилган.

Бизнинг давримизга келиб, тиббий ускуналар ривожи эвазига гўдакнинг дақиқама-дақиқа улғайишини онасининг қорнида ҳам кузатиш имкони бор. Бу тадқиқотлар асосида ХХ асрнинг 70-йиллари охирида пренапедия, яъни она қорнидаги педагогика илми шакллана бошлади.

Олимлар аллақачон илк хулосани чиқаришди: туғилмасидан аввалги таълимни олган болалар «қориндаги университет»га ўтмаган тенгдошларидан бирмунча фарқ қилади. Яъни:

  • улар жисмонан анча баркамол туғилади;
  • туғилганида камроқ бақиради, яхши озиқланади, кўпроқ ухлайди;
  • ҳаётининг биринчи йилида сезиларли даражада кам касалланади;
  • бундай болалар онасини кўпроқ эмади;
  • жисмонан тезроқ ривожланади;
  • ақлий лаёқати кучли бўлади;
  • тил ўрганиш, мусиқа, ижод борасида жуда қобилиятли бўлади.

Ўзаро мулоқот

Бўлажак она қорнини меҳр билан силаб, туғилажак фарзанди билан гаплашса, унга алла ёки бошқа бирор қўшиқ, эртак айтиб берса, бу боланинг руҳиятида ўз аксини топади. Бундай болалар ҳомилалигида онаси билан «гаплашмаган» гўдакларга нисбатан онасига меҳрибонроқ бўлади. Онасиникига ўхшаш мулойим овозли инсонларни кўпроқ ҳурмат қилади.

Ҳомилага мусиқа жуда ёқади. Айниқса, классик жанрдаги мусиқалар унга ижобий таъсир қилади. Жаз йўналишидаги мусиқаларни эса ёқтирмайди. Онасининг қорнидалигида мусиқа тинглаган болаларда бу соҳага қизиқиш кучли бўлади.

Гапираверинг, эшитади

Она қорнидаги митти инсон ташқи оламдаги товушларни эшитадими, деган савол фанда узоқ вақт очиқлигича қолди. Унга жавоб топишга мутлақо имконсиздек қаралганди. Аммо ўтказилган бир неча замонавий тадқиқотлар боланинг нутқи туғилишидан анча олдин ривожлана бошлаши ҳақидаги тахминни илгари сурди. Ҳомиланинг эшитиш аъзолари тахминан 24-ҳафтага келиб, тўлиқ шаклланиб бўлади. Лекин 19-ҳафтадаёқ ҳомила маълум частотадаги товушларни эшитади. Буни қандай билиш мумкин? Жуда оддий: бола жадал равишда ҳаракатланиб, гўё товушлар таъсирига жавоб қайтаради.

Ўтказилган тадқиқотлар бачадон ичидаги болага одамларнинг овози эшитилиб туришини аниқ-равшан исботлади. Гўдак онасининг овозини эшитганида ё тинчланганча «қулоқ тутади», ёки шўхлик қилади. Текширувлар бу пайтда бола бош миясининг тўлқинли фаоллиги ўзгаришини қайд қилган. Аниқланишича, кутилмаган товушлардан ҳомила чўчиб тушади. Масалан, отаси онасига бақирса, бу гўдакка руҳан таъсир қилади. Туғилганидан кейин болада асабийлик, жиззакилик, ўжарлик ҳоллари кузатилади. Шу тарзда гўдак туғилмасиданоқ ота-онасининг ўзаро муносабатларидан хабардор бўлади. Агар ота-онанинг ўзаро муносабати яхши бўлса, бола шунга кўра тўғри жинсий тарбия олади.

Хомиланинг эшитиши борасидаги қўшимча далиллар яна бир қизиқарли тажриба давомида қўлга киритилди: энди туғилган гўдакларга бир нечта эртак ўқиб беришди. Эртаклардан бирини уларга ҳали туғилмасиданоқ (34 ҳафталигидан бошлаб) оналари кунига икки марталаб ўқиб беришган экан. Бошқа эртак болаларга нотаниш эди. Маълум бўлишича, гўдакларга айнан онасининг қорнидалигида эшитган эртак ёқаркан. Тажриба давомида шу эртак ўқилганда гўдаклар оналарини фаоллик билан эмишган.

Бўлажак бола билан ҳомиладорликнинг илк давриданоқ суҳбатлашишни бошлаш керак. 19-20-ҳафтадан бошлаб, бу одатнинг муҳимлиги ошади. Чунки болакай бу пайтга келиб, овозларни фарқлай оладиган бўлади. Аммо нима гапираётганингизга ҳам эътибор беринг. Гапларингиз боланинг руҳиятига ҳам таъсир қилишини унутманг.

Кун тартиби

Кичкинтой онасини айнан такрорлайди: она ухлаётганида, у ҳам мудрайди, сўнг онаси билан бирга уйғонади. Шундай бўлса-да, 32-ҳафтада вақтининг 90-95 фоизини уйқуда ўтказади. Бу пайтда болани стресслардан ҳимоя қилиш керак. Кичкинтойга ором ҳам керак. Туғилишидан олдинги машғулотларни унинг ҳушёр пайтига мўлжалланг. Буни унинг кўпроқ қимирлашидан ҳам билиш мумкин. Фаол пайтида унга шеърлар ўқиб беринг, ёқимли мусиқа тингланг, гаплашинг.

Гаплашишга вақтим йўқ дерсиз? Аслида бунинг учун алоҳида вақт ажратишга ҳам ҳожат йўқ. Масалан, овқат пишираётганингизда ҳам бемалол гаплашишингиз мумкин. Қолаверса, ҳали туғилмаган фарзандингиз билан гаплашиш наҳот қизиқ эмас?!

Атрофдагиларнинг (айниºса, онасининг) айрим ҳаракатларини ҳомила сезги аъзолари орқали сезиши мумкин. Сиз эса унинг буни англашини қисқа жумлалар билан осонлаштиришингиз мумкин: «ойинг овқат пишираяпти», эшик қўнғироғи жирингласа, «отанг келди», денг ва ҳоказо. Қизиқ-а?! Қизиқ бўлганда қандоқ!

Бу қизиқ!

1986 йили АҚШда 700 нафар бўлажак ота-оналар она қорнидаги болани ўқитиш бўйича махсус дастурда иштирок этишди. Бу «махсус мактаб» қатнашчиларидан бири ўғли туғилгуничадоим рафиқасининг қорнига юзини қўйиб, «болакай, мен отангман!» деб такрорларди. Туғилганидан сўнг ўғли бу жумла ўзига танишлигини намоён этди. Яъни отаси «болакай, мен отангман!» дейиши билан йиғидан тўхтаб, овоз келган томонга қарарди. Бу «мактаб»да «ўқиган» барча болакайлар бошқаларга нисбатан тез гапира бошлади, нутқи равон, ота-онасининг гапларига қулоқ соладиган ва кам йиғлайдиган бўлишди.

Нилуфар ВАҲОБОВА суҳбатлашди

Манба: “SUG‘DIYONA газетаси

Шарҳлар

«ТОКСИКОЗДА ДОРИ ИЧИШ МУМКИНМИ?»

30.11.2017, 19:16

Ҳомиладорлик токсикози ҳаšида тœлиšроš маълумот берсангиз: у қандай кечади? Токсикозни бошдан кечираётган аёл дори-дармонлар ичса бўладими? Дилдора, Сурхондарё вилояти — Ҳомиладорликнинг дастлабки ойларидаги аёлларда токсикоз...
ҲОМИЛАДОРЛИКДА ЙОД ЕТИШМАСА…

27.11.2017, 11:23

Ҳомила нормал ривожланиши учун ҳомиладор аёл организми барча керакли озиқ моддалар, шунингдек, витамин ва минералларга муҳтож бўлади. Йод шундай муҳим микроэлементлардан бирики, усиз ҳомиланинг нормал...
ҲОМИЛА НЕГА ТУШАДИ?

07.11.2017, 15:59

— Ҳомиладорлигимнинг учинчи ойига етиб-етмай болам тушаверади. Бунга сабаб нима? Саволга Тошент тиббиёт академияси 3-клиникасининг олий тоифали акушер-гинекологи Моҳира Эшқобилова жавоб беради: — Баъзан ҳомиладорликнинг...
ҲОМИЛА НЕГА НОБУД БЎЛАДИ?

06.11.2017, 16:33

Ой санаб, кун санаб, дунёга келишини кутиб юрган фарзанди нобуд бўлиши – бўлажак она учун улкан қайғу. Ота-оналар кўп берадиган савол: нега? Нима учун шундай...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1