Афғонистон ҳамда Озарбайжон Президентлари Муҳаммад Ашраф Ғани ҳамда Илҳом Алиев Бакуда “Осиё юраги” Халқаро қонференциясида иштирок этишди. Унда Афғонистонда барқарорликни таъминлаш, томонлар ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга доир масалалар кўриб чиқилди. Ўз навбатида Афғонистон раҳбари мамлакатдаги бугунги ҳолат қўшни давлатларни ҳам бирдамликка чақириши кераклигини билдирди.
Қайд этиш керак, мазкур конференцияда 14 мамлакат, жумладан, Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан вакиллар иштирок этишмоқда.






