1

“ДИАРЕЯ САБАБИ ИНФЕКЦИЯМИ?”

САЛОМАТЛИК 02.12.2017, 14:42
“ДИАРЕЯ САБАБИ ИНФЕКЦИЯМИ?”

— Ёшим 32 да. Сўнгги пайтларда қандай маҳсулот истеъмол қилмай, диарея пайдо бўлаяпти. Суриштирсам, ичакка инфекция тушганида ҳам шундай бўлиши мумкин экан. Шу ростми? Инфекцияни аниқлаш учун қаерга мурожаат қиламан?

Санжар Маткаримов, Бухоро вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Нафақат ичакка инфекция тушиши, балки замбуруғлар таъсирида ҳам диарея келиб чиқиши мумкин. Агар ич кетиши бир неча кун давом этаётган бўлса ва безовталикларни келтириб чиқарса, шифокорга учраб, умумий ахлат таҳлилини топшириш лозим. Зарур ҳолларда қон таҳлили ҳам ўтказилади. Шу билан бирга, жигар ва ўт қопи УТТ сини бажариш ҳам мақсадга мувофиқдир. Сизга маслаҳатим, ич кетишига бефарқ бўлманг. Негаки, ич суриши оқибатида организмдаги фойдали бактериялар ташқарига чиқиб кетади. Бу эса ўзидан бир қанча асоратларни пайдо қилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1