1

“ТОЗАЛАШ ВОСИТАСИДАН ЗАҲАРЛАНДИМ...”

САЛОМАТЛИК 02.12.2017, 14:47
“ТОЗАЛАШ ВОСИТАСИДАН ЗАҲАРЛАНДИМ...”

— Ваннадаги кафелларни тозалашда таркибида хлор бўлган воситадан фойдалангандим, ишимни тугатгач, ўз-ўзидан йўтала бошладим. Ҳар йўталганимда, кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлади. Тахминимча, тозалаш воситаси реакция берди. Энди нима қилишни билмаяпман, тунлари томоғим қичишиб йўталаяпман.

Насиба Мирпўлатова, Тошкент шаҳри

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Сиздаги ҳолат хлор эритмаси асосида тайёрланган тозалаш воситасига нисбатан заҳарланиш бўлиб, албатта шифокор-аллерголог кўригидан ўтишингиз лозим. Безовталик кучаймаслиги учун вақтинчалик тозалаш воситаларидан фойдаланмай туринг. Ухлаётганда намланган латтани деразага тутиб қўйсангиз, хонадаги чанг зарралари нафас йўлларини таъсирлантирмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1