АсосийJamiyat

КОМИЛ АЛЛАМЖОНОВ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ МАТБУОТ КОТИБИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

'КОМИЛ АЛЛАМЖОНОВ ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ МАТБУОТ КОТИБИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ'ning rasmi

Комил Алламжонов Ўзбекистон Президенти матбуот котиби — Президент Ижро аппарати бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинлов ҳақидаги фармон ва Президент матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор Шавкат Мирзиёев томонидан 1 декабр куни имзоланган.

Комил Алламжонов 1984-йилда туғилган Тошкент шаҳрида туғилган. У 2006-йилда Ўзбекистон Давлат ва маданият институтини, 2010-йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

2002—2004-йилларда Фавқулодда вазиятлар вазирлигида бош мутахассис, Ахборот хизмати ходими сифатида ишлаган. 2004—2005-йилларда Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) ахборот хизматида бош мутахассис, 2005—2009-йилларда ДСҚ ахборот хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчи, 2009—2013-йилларда ДСҚ ахборот хизмати бошлиғи — қўмита матбуот котиби лавозимларида ишлаган.

    Бошқа янгиликлар