1

ЎРИК — ҚОННИ КЎПАЙТИРАДИ, ЮРАКНИ ТИНЧЛАНТИРАДИ

САЛОМАТЛИК 04.12.2017, 19:37
ЎРИК — ҚОННИ КЎПАЙТИРАДИ, ЮРАКНИ ТИНЧЛАНТИРАДИ

Ўрик ўзининг бетакрор таъми билан кўпчиликка хуш ёқади. У сарҳиллигида қайнатиб, қолаверса қуритилган ҳолда ҳам истеъмол қилинади.

Ўрикнинг фойдали хусусиятлари

  • Ўрик истеъмол қилиш кишининг умумий аҳволига ижобий таъсир кўрсатади. Юрак-қон томир ва ошқозон-ичак касаллигига чалинган ёки ортиқча вазндан азият чекувчи кишилар мазкур мевага кўпроқ эътибор қаратишлари лозим.
  • Ўрик меваси гиповитаминоз ёки авитаминозда ва камқонликда яхши ёрдам беради. Шунингдек, саратон хасталигида ҳам соғлиқни мустаҳкамлайди. Бу ажойиб, иштаҳа очувчи мева организмнинг турли хасталикларга қарши курашиш қобилиятини оширади ва организмнинг ҳаётий муҳим функцияларини қайта тиклайди.
  • Семиришга қарши ўрик парҳез маҳсулоти сифатида ейилади. Бутун дунё диетологлари ўрик моддалар алмашинуви ва овқат ҳазм қилиш жараёни учун фойдали маҳсулот деган фикрга келган.
  • Ҳар куни ундан атиги 100 грамм тановул қилиш орқали мунтазам ич келишига эришиш ва ичаклардаги газдан халос бўлиш мумкин. Темир моддасига бойлиги туфайли унинг 100 грамми 250 грамм жигарнинг ўрнини босади.
  • Миянинг фаоллиги учун магний ва фосфорга бой ушбу мевани истеъмол қилиш тавсия этилади. Унинг таркибидаги магний юқори қон босимини пасайтиришда ҳам қўл келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1