АсосийДунё

Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади

27 июль куни мессенжер рекорд даражада – 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади.

'Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади'ning rasmi

Telegram 2025 йилда ҳозиргача жами 20,9 миллиондан ортиқ канал ва гуруҳни ўчириб ташлади. Бу мессенжер тарихидаги энг катта тозалаш жараёни бўлди. Компания расмий сайтида ёзилишича, айниқса 27 июль куни рекорд даражадаги – 402 мингдан ортиқ канал блокланган. 3 июль куни эса 314 минг канал ёпилган.

Аниқ сабаблар кўрсатилмаган бўлса-да, бу каналлар одатда фойдаланувчи шикоятлари асосида, фирибгарлик, товламачилик ва рухсатсиз шахсий маълумотлар тарқатгани учун ўчириб борилади. Павел Дуровнинг сўзларига кўра, компания сўнгги вақтларда платформани “доксинг” ва ноқонуний контентдан тозалашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шунингдек, Telegram фойдаланувчилар учун рейтинг тизимини ҳам жорий этмоқда. Бу орқали ҳар бир фойдаланувчи ўз ҳисобининг даражасини билиб боради ва бу кўрсаткич тўлов функциялари ёки қўшимча имкониятларга боғлиқ бўлиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нетаньяхуга нима бўлди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:48

    Нетаньяхуга нима бўлди?

    У Қуддусда шифохонага ётқизилгани маълум қилинди.

    'Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:26

    Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

    Расмий баёнотда унинг ҳолати барқарор экани ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилган.

    'АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:11

    АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи

    Ал-Ақсо “кўп динли марказ”га айлантирилиб, яҳудийлар учун кенгроқ киришни режалаштирмоқда.

    'Россия Киевга зарбалар билан таҳдид қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:01

    Россия Киевга зарбалар билан таҳдид қилмоқда

    Россия қўшинлари хорижий фуқароларни Киевни тарк этишга чақирди.

    'Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 17:07

    Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди

    Ҳудудда ҳаво ҳарорати айрим жойларда 45 даражадан ошиб кетмоқда.

    'Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 15:43

    Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади

    Асосий эътиборни ҳужжатларсиз ишлаётган мигрантларни ёллаётган иш берувчиларга қарши курашга қаратмоқда.