АсосийЖамият

Тошкентда 4 ёшли бола тарвуздан заҳарланиб вафот этди

Марҳумнинг отаси боласининг вафот этишида шифокорларнинг беэътиборлилиги сабаб бўлганини айтган.

'Тошкентда 4 ёшли бола тарвуздан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 16 август куни 4-сон шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонасида 4 ёшли боланинг вафот этганига доир хабарлар тарқалди. Унда марҳумнинг отаси фарзандига шифокорлар беэътибор бўлганини билдирган.

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар беришича, 15 август куни соат 08:30 да 2021 йилда туғилган З.А. ота-онаси томонидан 4-сон шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонасига кетма-кет қайт қилиш, тана ҳарорати кўтарилиши, ич кетиши, ҳолсизлик ва қорин оғриғи шикоятлари билан олиб келинган. Беморнинг онасидан шу заҳоти эпидемиологик анамнез йиғилган.

Оиланинг 3 нафар фарзандида уйда тарвуз истеъмол қилгандан сўнг кетма-кет қайт қилиш, ич кетиш, тана ҳарорати кўтарилиши белгилари кузатилган. Учала бемор юқорида номи келтирилган шифохонага ётқизилган.

Айнан З.А.да кетма-кет қайт қилиш, ичининг суюқ кетиши ва тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши ҳамда қорин оғриғи кузатилган. Унга “Ўткир ичак инфекцияси, гастроэнтероколит тури. Асорати: токсикоз-эксикоз 1-2 даража” ташхиси қўйилган.

Бола шифохонага келтирилиши билан умумий ва биохимик қон, нажас ва сийдик умумий таҳлиллари қилинган. Бактериологик экма олинган ва қорин бўшлиғи ультратовуш текширувидан ўтказилган.

Сувсизланиш (тана ҳарорати баландлиги, кетма-кет қайт қилиш аломатлари)ни инобатга олган ҳолда, даволаш режаси тузилган. Шу асосда сувсизланишни бартараф этиш учун томир ичига суюқлик юбориш муолажаси ўтказилган ва антибиотик (этиотроп) терапия бошлаб юборилган.

Ана шу саъй-ҳаракат натижасида 1 сутка давомида бола тана ҳарорати 37,7 даражада бўлган, ич кетиш камайган, қайт қилиш ва кўнгил айниш белгилари эса сақланиб қолган. Бола даволовчи бўлим шифокори назоратида бўлиб, тиббиёт ходимлари томонидан консилиум ўтказилган ҳамда қўшимча даволаш режаси белгиланган.

Бемор соат 20:40 ва 23:00 да навбатчи шифокор томонидан кўрилган. Кўрик вақтида қусиш 4-5-марта давом этгани ва тана ҳарорати 37,7 бўлгани, сувсизланиш белгиси сақлангани кузатилган. Сувсизланиш кучайишининг олдини олиш учун томир ичига суюқлик ва қусишга қарши дори воситаси юборилган.

Онаси тунги соат 01:50 да навбатчи ҳамширага болани кўрсатган. Ҳамшира бемор аҳволини кўриши билан уни реанимация бўлимига ўтказган. Бу ерда 40 дақиқа давомида реанимация шифокори, навбатчи шифокор ва тиббиёт ходимлари томонидан реанимацион тадбирлар бажарилган.

Юқори нафас йўли электроотсос ёрдамида тозаланган (электроотсос ишлаши учун, яъни манфий босим ҳосил қилиш учун электроотсос аппарати ичига 1-2 литр сув қуйилади), амбу ёрдамида нафас берилган, билвосита юрак ёпиқ массажи ўтказилган, керакли шошилинч тез ёрдам дори воситалари юборилган.

Кўрилган тезкор реанимацион тадбирларга қарамай, болада соат 02:30 да биологик ўлим қайд этилган. Ташхис: “Ўткир юқумли ичак касаллиги, гастроэнтероколит тури. Аспирацион синдром”.Бола Республика суд-тиббий экспертизасига юборилди ва ушбу муассасанинг дастлабки ташхиси маълум қилинди: “Ўпка-юрак етишмовчилигининг бошқа турлари, А09 ичак инфекцияси билан боғлиқ, деб тахмин қилинган диарея ва гастроэнтерит”.

Ҳозирги вақтда унинг ўлими бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув олиб борилмоқда. Мазкур текширув ва Республика суд-тиббий экспертизасининг якуний хулосасидан сўнг боланинг ўлими юзасидан якуний маълумот берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:28

    Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда

    Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар сони эса 4,6 миллион нафар бўлиб, аҳолининг 12,1 фоизини ташкил қилган.

    'Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 17:13

    Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 13:11

    Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 12:20

    АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?

    Билдирилишича, ҳодисада 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.

    'Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 12:07

    Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди

    Мазкур рейтингда иккинчи ўринни Украина терма жамоаси аъзоси Егор Ярмолюк эгаллаган.

    '“Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 09:03

    “Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди

    Маълум қилинишича, жангчининг транспорт воситасини хавфсизлик камарисиз бошқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.