АсосийСиёсат

Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

Томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирди.

'Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди'ning rasmi

Латвиянинг янги тайинланган элчиси Яунземс Гиртс Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирди.

Тошкентда Латвиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланган Яунземс Гиртс жаноблари ўз ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Учрашув давомида томонлар икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга тайёр эканликларини таъкидладилар. Хусусан, сиёсий, иқтисодий, маданий ва минтақавий соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Элчи Гиртс жаноблари янги лавозимига тайинлангани билан самимий табрикланди ва Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тиланди.

    Бошқа янгиликлар