Фарзандингизнинг тирноқлари ва тишлари мўрт, сочлари мўртми? Ўзи тажанг ва асабий бўлиб қолганми? Балки организмида кальций камайиб кетгандир?
Фойдаси: асаб тизимининг меъёрий ҳолатда қўзғалиши ва қон ивишида зарур бўлиб, суяк ҳамда тишлар мустаҳкамлиги учун фойдали. Кальций камайиб кетиши айрим ҳолларда болада спазмафилия (тиришиб қолиш) хасталигини келтириб чиқариши мумкин.
Кунлик миқдори: болангиз 1-7 ёш оралиғида бўлса, 700-800 мг, 8-11 ёшда бўлса, 800-900 мг,12 ёшдан ошган бўлса, 1000 мг.гача.
Меъёрдан ошса: кўнгил айниши, бош оғриғи, жигар ва талоқда шиш ҳамда суяклар оҳакланиши юзага келиши мумкин.
Муҳим! Кальций моддасини темир, магний, марганец ва цинк билан бир вақтда қабул қилиб бўлмайди. D, В6, В12 витаминлари билан тўғри келади.
Профилактика: сут, карам, пишлоқ, гулкарам, ёнғоқ, балиқ гўшти каби маµсулотлардан тайёрланган таом ва егуликлар болажонингиз таомномасида мавжуд бўлса, кальций етишмаслиги хавф солмайди. Шу боис таом тайёрлашда мазаси билан бирга, фойдаси ҳақида ҳам ўйлаб кўринг.
Дорихоналарда: шифокор кўрсатмасига кўра Фаол Кальций (1 чой қошиқдан 1 маҳал) суюқлиги, Кальцийглюконат (1 таблеткадан 2 маҳал) ва Кальций D3 Никомед (1 ёшгача 4/1, ёшидан ошгач, 0,5 таблеткадан) препаратларини бериш мумкин.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.