1

“ЮРАК ФРАКЦИЯСИДАГИ ЎЗГАРИШ НИМАДАН?”

САЛОМАТЛИК 05.12.2017, 15:15
“ЮРАК ФРАКЦИЯСИДАГИ ЎЗГАРИШ НИМАДАН?”

— Шифокорлар юрак фракциясининг тушиб кетиши ташхисини қўйишди. Аслида ҳам юрак фракциясининг тушиб кетиши нима сабабдан келиб чиқади? Айни дам кўп миқдорда дори қабул қилаяпман, аммо табиий йўл билан муолажа қилинса, дегандим. Даволаниш ораси қанча бўлиши керак, шу ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

Бунёд Йўлдошев, Қашқадарё вилояти

Темур АБДУЛЛАЕВ, профессор:

— Афсуски, юрак фракциясини табиий йўллар орқали кўтаришнинг имкони йўқ. Сизга маслаҳатим, даволовчи шифокорингиз томонидан буюрилган дори воситаларини канда қилманг. Агар шунда ҳам фракция кўтарилмаса, кордиология марказларида милринон препаратини томир орқали юбориш орқали фракцияни кўтаришга эришиш мумкин. Милринон дорихоналарда сотилмайди, у шифокор назоратида қўлланилади ва бир сутка давомида бемор томири орқали юборилади. Умуман олганда, юрак фракцияси муолажасини ўтказишда беморнинг умумий аҳволидаги ўзгаришлар ҳам ҳисобга олинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1