1

“ЖАҒДАГИ ОҒРИҚ ХАСТАЛИК БЕЛГИСИМИ?”

САЛОМАТЛИК 05.12.2017, 15:23
“ЖАҒДАГИ ОҒРИҚ ХАСТАЛИК БЕЛГИСИМИ?”
— Шу кунларда чап жағимнинг пасти ва атрофида ёқимсиз оғриқ кузатилаяпти. Суриштирсам, бу юрак касалликларида учрайдиган аломатлардан бири экан. Чинданам юрак хасталанган бўлса, жағга асорат берадими?

Гулнора Камолиддинова, Тошкент шаҳри

Темур АБДУЛЛАЕВ, профессор:

— Тиббиётда “галстук синдроми” деган тушунча мавжуд. Бунда юрак хуружига ишора қилувчи оғриқ кўкрак қафасининг чап қисмидан ташқари тўш соҳасида кузатилади. Безовталик чап қўлга ёйилиб, баъзан чап жағ қисмига ҳам тарқалиши мумкин.

Юрак касалликларини истисно этиш мақсадида кордиолог шифокор кўригидан ўтишингизни маслаҳат бераман. Юрак кардиограммаси ўзгаришларни кўрсатмаса, жисмоний юкламани ҳосил қилиш орқали бажариладиган текширув ўтказилади. Таҳлил давомида кўкракнинг чап қисми ёхуд жағда оғриқ пайдо бўлдими-йўқми, кузатилади. Борди-ю кардиограмма ўзгаришсиз бўлиб, жағ қисмида безовталик келиб чиқса, муаммо юракка боғлиқ эмас. Бунда бошқа тор доирадаги мутахассислар кўриги тавсия этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1